1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

У Ҳайй ва Қоййумдир‎

06:02 / 11.10.2025 1136 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ يَزِيدَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اسْمُ اللهِ الْأَعْظَمُ فِي هَاتَيْنِ الْآيَتَيْنِ:ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ، وَفَاتِحَةِ سُورَةِ آلِ عِمْرَانَ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ. رَوَاهُ الْإِمَامُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Асмо бинти Язийд розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг исми аъзами ушбу икки оятдадир: «Ва илоҳингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Роҳман ва Роҳиймдир» ва Оли Имроннинг аввалидаги «Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қоййумдир‎» оятидадир», дедилар».

Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Дарҳақиқат, бу икки оятда зикр қилинган Аллоҳ таолонинг исмлари ўзида катта маъноларни жамлагандир. Келинг, улар билан яқиндан танишиб чиқайлик:

«Ва илоҳингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ‎Роҳман ва Роҳиймдир» (Бақара сураси, 163-оят‎).

Ушбу оятда Ислом ақийдасининг бош масаласи – Аллоҳнинг ягоналиги асосий қоида сифатида илгари сурилмоқда. Аллоҳнинг борлигига ҳеч қачон шубҳа бўлмаган. Унинг зоти ва сифатлари ҳақида тортишувлар доимо бўлиб турарди. Унинг махлуқотлар билан алоқаси ҳақида ҳам тортишувлар кечган. Фақат даҳрийларгина илоҳнинг йўқлиги ҳақида сафсата сотдилар. Аллоҳнинг борлигини инкор этдилар.

«Алиф. Лаам, Мийм. Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қоййумдир‎» (Оли Имрон сураси, 1-2-оятлар).

Ояти Курсийда келганидек, ушбу ояти карима тавҳидни, Аллоҳнинг ягоналигини холис баён қилади. Аллоҳ таолодан ўзга бандаларнинг ибодатига сазовор ҳеч бир илоҳи маъбуд йўқдир. Аллоҳ доим тирикдир, ўлмайди. У Қойюм – бандалари ишларининг тадбирида доимо қоим турувчидир. Бошқаларнинг туриши ҳам У Зот биландир.

Бу икки ояти каримада ҳам Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари зикр қилинган. Аммо улардан қайси бири Исми Аъзам эканига аниқ ишора йўқ.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган 8 ўрин бор, сен уларда дуони кўпайтир1. Намозда биринчи сафга келиб турганингда.2. Намозни тугатгач, туриб кетмасдан давоми...

4163 15:08 / 16.07.2024
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳумма иғфир лил ҳажжи ва лиман истағфаро лаҳул ҳажжу,, деб давоми...

1066 11:00 / 01.08.2025
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга икки муъаввизот, яъни икки .Қул аъузу,ни ҳар намоз сўнгида ўқишни давоми...

2519 09:57 / 27.03.2025
Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади У кишига касаллик етганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ давоми...

1469 09:01 / 18.06.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021