1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қурбон ҳайити куни содир бўлган буюк ҳодиса.

11:00 / 19.07.2021 4872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

-Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:

وَلَمَّا جَاء مُوسَى لِمِيقَاتِنَا وَكَلَّمَهُ رَبُّهُ قَالَ رَبِّ أَرِنِي أَنظُرْ إِلَيْكَ قَالَ لَن تَرَانِي وَلَكِنِ انظُرْ إِلَى الْجَبَلِ فَإِنِ اسْتَقَرَّ مَكَانَهُ فَسَوْفَ تَرَانِي فَلَمَّا تَجَلَّى رَبُّهُ لِلْجَبَلِ جَعَلَهُ دَكًّا وَخَرَّ موسَى صَعِقًا فَلَمَّا أَفَاقَ قَالَ سُبْحَانَكَ تُبْتُ إِلَيْكَ وَأَنَاْ أَوَّلُ الْمُؤْمِنِينَ

«Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, «Роббим, менга (жамолингни) кўрсат, Сенга назар солай», деди. У Зот: «Мени ҳеч кўра олмассан. Лекин тоққа назар сол, агар у ўрнида собит тура олса, бас, Мени кўрасан», деди. Робби тоққа тажалли қилганида, уни титилган ҳолга келтирди ва Мусо беҳуш бўлиб, йиқилди. Ҳушига келгач: «Сен поксан, Сенга тавба қилдим. Мен мўминларнинг биринчисиман», деди» (143-оят).

Инсоният тарихидаги тенги ва ўхшаши йўқ ҳодиса. Робб ила банданинг учрашуви. Бутун оламларни яратган Зот билан ўша оламларнинг кичик бир заррасининг юзлашуви. Бу учрашув тафсилотини ва у қандай ҳолда рўй берганини Аллоҳнинг Ўзи билади. Биз эса Қуръонда зикр этилгани билан кифояланамиз, холос. Эҳтимол, ушбу учрашув келажакдаги машаққатларни енгиб ўтиши учун Мусо алайҳиссаломга қувват ва сабот манбаи бўлар. Эҳтимол, шунинг учун учрашувдан бурун қирқ кун ҳамма нарсани тарк этиб, чилла ўтириб, алоҳида ҳозирлик кўрилгандир. Вақти-соати етиб, учрашув ўз вақтида, белгиланган жойда содир бўлди. Бу учрашув араб лафзида исми замон ва исми макон маъносини бирданига англатувчи лафз ила «мийқот» дейилади ва учрашув вақти ва замони маъносини билдиради.

«Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, «Роббим, менга (жамолингни) кўрсат, Сенга назар солай», деди».

Уламоларимизнинг таъкидлашларича, ушбу улуғ мийқот Қурбон ҳайити куни, Тур тоғининг ўнг томонида содир бўлган. Мийқот рўй берган тарихий вақт қирқ кунлик рўза ҳақидаги ривоятдан аниқланган. Мусо алайҳиссалом зулқаъда ойида тўла ўттиз кун ва зулҳижжа ойида ўн кун рўза тутиб, ҳайит куни Аллоҳ билан роз айтишганлар. Мийқот Тур тоғининг ўнг томонида содир бўлгани бошқа ояти карималарда ҳам зикр этилган.

Демак, Мусо алайҳиссалом Аллоҳ билан мийқотга, белгиланган вақтда, белгили жойга келганларида, у зотга Робби бевосита сўзлади. Бу ҳол қандай содир бўлди – тафсилотини ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи билади. Мусо алайҳиссалом қандай қилиб Аллоҳнинг каломини тингладилар, буни ҳам Аллоҳнинг Ўзигина билади. Чунки бу нарса инсон ҳатто тасаввур қилиши ҳам мушкул бир ҳолдир.

«Ҳислатли ҳикматлар шарҳи» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволБиз ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш яхши эканлигини, бу суннат амал эканлигини биламиз. Бизни, шунингдек, жума куни рўза тутишнинг давоми...

11022 11:02 / 28.02.2020
Абу Атийянинг ўғли Ҳаммод ибн Саид айтади .Отам Абу Атийянинг ўлими яқинлашганда бир оз бетоқат бўлдилар. У кишига .Ўлимдан қўрқяпсизми, дейишди. Отам шундай жавоб давоми...

3558 07:30 / 10.04.2019
Аксарият буюк аждодларимиз ёзма манбаларда улуғвор номлар билан шарафланган. Масалан, Абу Наср Форобий .иккинчи муаллим,, Маҳмуд Замахшарий .Аллоҳнинг қўшниси,, давоми...

1879 08:00 / 24.04.2021
.Ёлғон, сўзи араб тилида .кизб, дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдиларЖуржоний .Ёлғон ndash хабарнинг давоми...

2825 09:45 / 22.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021