1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби ҳар жиҳатдан мукаммал инсон дунёга қайтиб келмайди

14:30 / 14.08.2019 6013 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Тарихдаги 100 та машҳур инсон” китоби муаллифи доктор, профессор Майкл Харт Қоҳирада бўлиб ўтган анжуман доирасида, “Ал-Аҳрам” газетаси мухбирининг саволларига шундай жавоб беради:

Мухбир: - Китобингизни нашр этилганига 10 йил бўлди.  “Тарихдаги 100 та машҳур инсон” китобингизда биринчи ўринни ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб кўргансиз. Ҳали ҳам шу фикрингизда қоляпсизми?

Майкл Харт: Бу рақам 200-300 та га ошиб кетса ҳам рўйхатнинг бошида ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тураверадилар. Мен тартибларни белгилашда баъзи жиҳатларни инобатга олганман. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни машҳурларнинг энг машҳури деб белгилашимга у зотнинг ҳам пайғамбарлик, ҳам диний ва ҳам дунёвий жиҳатидан ақлбовар қилмас даражада муваффақият соҳиби экани эътиборимни тортган. У зот инсон ахлоқи, фалсафаси ва ҳуқуқи бўйича Исломдан бошқа динни тан олмаган. Ислом дини У зотнинг вафотларидан кейин шарқдан тортиб ғарбгача тарқалди. Ҳали ҳам бу жараён давом этмоқда. Ҳазрати Муҳаммад с.а.в. 14 аср олдин олиб келган дин маданиятдан умуман бехабар бир саҳрода пайдо бўлди. Ва энг оғир шароитлар остида ривожланиб, бутун дунёга ўша ердан тарқалди. Мен, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалам каби ҳар жиҳатдан мукаммал бир инсоннинг яна дунёга  келишига ишонмайман.

Майкл Харт (Michael H. Hart – 1932) – америкалик астрофизик ва ёзувчи.

Муаллиф
Майкл Харт
Мавзуга оид мақолалар
Гёте етмиш ёшга чиққанда Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Карим нозил қилинган ўша муқаддас кеча Қадр кечасини хушуъ билан нишонлашга давоми...

227 21:38 / 21 февраль
Узоқ вақтдан бери чўчқа билан курашмаслик кераклигини биламан. Чунки биринчидан, ҳамма ерим ифлос бўлади. Иккинчидан, бундан у роса севинади. Бернард Шоу

2788 18:40 / 07.07.2023
.Биз неъматларга ўрганиб қолганмиз. Шу сабаб биров ҳолимизни сўраса .Янгилик йўқ,, деймиз. Саломатлик ва неъмат доимий янгиланишда эканини наҳот ҳис давоми...

2978 09:40 / 15.01.2021
Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси Озгина давоми...

2785 11:40 / 28.08.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021