1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тил тананинг амиридир

13:40 / 20.08.2019 2579 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло ер юзида яратган махлуқотлари ичида одам фарзандига тил деб аталмиш улуғ неъматни ато қилди. Инсоннинг бошқа маҳлуқотлардан фарқи ҳам унинг гапира олиш сифатидир. Ҳужжатул ислом Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг машҳур «Иҳёу улумид дийн» асарларининг «Тил офатлари» китобида шундай дейдилар: «Билгин! Тил – Аллоҳнинг улуғ неъмати, ажойиб ва латиф санъатидир. Гарчи у жисман кичик бўлсада, итоати туфайли топадиган савоби ёки итоатсизлиги туфайли содир этадиган гуноҳи жуда катта. Чунки, куфр ҳам, иймон ҳам фақат тил гувоҳлигида аён бўлади. Куфр ва иймон эса тоат ва исённинг бошланиш ҳудудларидир».

Кимки тилнинг жиловини бўш қўйиб юборса малъун шайтон уни миниб олади, жар ёқасига ҳайдаб, ҳалокатга судрайди. Одамлар тилларининг маҳсули сабаб жаҳаннам қаърига юзлари билан қулайдилар.

Ҳасан Басрий айтадилар: «Тил тананинг амиридир. Агар у аъзолар устидан жиноят қилса, аъзолар ҳам жиноятга қўл уради. Агар у яхши бўлса, аъзолар ҳам яхши бўлади».

Иймон шундай салтанатки, агар уни ҳимоя қилиш чоралари кўрилмаса, душманлар уни яксон этишлари хавфи бор. Мўмин киши иймонини ширк, куфр каби хатарли душманлардан сақлаши вожибдир. Шунинг учун иймоннинг сиҳҳатига васийла бўладиган илм ва солиҳ амалларни лозим тутиш талаб этилади. Баъзилар гарчи иймон келтириб, ўзларини мусулмон санасаларда, ўзлари билиб ёки билмай куфрга олиб борадиган гап-сўзларни гапириб юборадилар.

Бугунги кунимизда юртимиз ёшлари хорижий тил ўрганишга қаттиқ бел боғлаганлар. Ваҳоланки, замон — тил ўрганишни талаб қилмоқда. Шуни ҳам айтиш керакки ҳар бир тил ўзига хос жиҳати билан бошқаларидан ажралиб туради. Худди бизнинг тилда бўлгани каби бошқа тиллар ҳам ўзида халқнинг ўтмишини акс эттиради. Тил ўрганишнинг афзалликларини уни мукаммал ўзлаштирмагунингизча билолмайсиз. Хорижий тилни ўрганиш асносида ўша халқнинг турмуш тарзи, менталитети, дунёқараши билан яқиндан танишасиз.

Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар. Ярим ой ўтгандан сўнг мен ўша нарсани у зот учун таълим олдим. Мен ўрганиб бўлганимдан сўнг қачон яҳудийларга мактуб ёзадиган бўлсалар, мен ёзадиган бўлдим. Қачон улар у зотга ёзсалар, мен у зотга уларнинг ёзганини ўқиб берадиган бўлдим». Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта ва асосли далилдир. Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак бўлади. Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.

Islom.uz портали 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади Мўмин оқкўнгил ва олийжаноб инсондир. Фожир эса маккор ва разилкимсадирrdquo давоми...

6662 18:45 / 10.04.2019
. , . ,. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Киши уйидан чиқаётганда .Бисмиллаҳи, таваккалту давоми...

2575 15:45 / 14.04.2020
Сулайм Розий ё нусха кўчирар, ё дарс берар, ё ўқир, ё тиловат қиларди, унинг бўш вақти бўлмаган. Ҳофиз ибн Асокирнинг .Табйину кизбил муфтарий, ва Тожуддин давоми...

1834 14:40 / 08.03.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир одам .Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам қилган амалини яширади. Агар у билиниб давоми...

4049 21:30 / 05.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021