1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Москвадаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» марказида давра суҳбати ўтказилди

14:30 / 23.08.2019 2004 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 22 август куни Москва шаҳридаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» марказида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида Марказий Осиёлик меҳнат мигрантлари, уламолар, мутахассислар иштирок этди.

Жумладан, юртимиздан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Абдуҳаким қори Матқулов, Котибият мудири Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов, «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаа мажмуаси раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ қатнашди.

Тадбирда меҳнат мигрантлари таълим-тарбияси, маънавият ва маърифати масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф илмий меросини ўрганиш, тарғиб этиш ва китобларини мутолаа қилиш мустаҳкам эътиқодни сақлашда катта аҳамиятга эга экани ҳақида сўз юритилди.

Дарҳақиқат, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф нафақат диний, балки маърифий, тарихий, ахлоқий, ижтимоий мавзуларда 100 дан зиёд китоблар ёзган. У кишининг ҳикматли асарлари, суҳбатлари, телевидение ва матбуотдаги чиқишлари ҳар бир инсонни тўғри йўлга бошлайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарлари рус тилига ҳам таржима қилиниб, чоп этилган. Жумладан, «Тафсир Хилал» (Қуръон каримнинг шарҳи), «Хадисы и Жизнь», «Ийман, Ислам, Куръан», «Суннитские вероубеждения», «Разногласия: причины и решения», «Васатыя – путь жизни», «Счастливая семья», «Открытое послание», «Истина о сути гадания», «Заем и связанные с ним вопросы» каби китоблар шулар жумласидандир. Шунингдек, олимнинг асарлари қозоқ, қирғиз ва бошқа тилларга ҳам таржима қилинган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ислом динининг асл моҳиятини тарғиб этиш, ёш авлодни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялашга қаратилган эзгу ишлар қаторида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий меросини тарғиб этиш ёш авлод учун улкан тарбия ва ибрат манбаи бўлиб хизмат қилади.

Мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчи Абдуҳаким қори Матқулов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса, диний-маърифий жабҳадаги аҳамияти беқиёс ишлар ҳақида алоҳида тўхталди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибияти мудири Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов эса, юртимизда янги масжид-мадрасалар очилгани, илмий марказлар, ихтисослашган мактаблар ташкил этилгани, шунингдек, ватанга садоқат, оила муқаддаслиги, огоҳлик мавзуларида суҳбат қилиб бердилар.

Давра суҳбати якунида меҳнат мигрантлари сўзга чиқиб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижда меҳнат қилаётган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида сўнгги йилларда жуда катта ишлар амалга оширилаётгани ва буни барча меҳнат мигрантлари ҳис этаётганларини эътироф этишди.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Мавзуга оид мақолалар
Иорданияда бўлиб ўтган XIV халқаро аёллар Қуръон мусобақасида, Эронлик қория Фотима хоним Шерозий ғолиб бўлди, деб хабар беради IQNA.Хабарда айтилишича, мусобақада давоми...

2266 11:45 / 16.03.2019
Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Индонезия Шимолий Суматра провинцияси Уламолар Кенгаши раҳбари Маратуа Симанжунтак бошчилигидаги делегация ташриф давоми...

1091 18:24 / 06.11.2024
Мақола Ҳаж mdash 2019rdquo мавсумида Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шартшароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари ҳаж ибодатини юқори даражада ташкил давоми...

2124 09:41 / 14.08.2019
Тиббий мутахассис ва блогер ҳамшира Юсра Буюк Британиянинг турли хил хайрия ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ойи муносабати билан соғлиқни сақлаш давоми...

2166 16:30 / 12.04.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021