1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШ сенати тарихда биринчи мусулмон федерал округ судясини тасдиқлади

14:30 / 11.06.2021 1882 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Зоҳид Қурайший Ню Жерси штатидаги федерал судья учун АҚШ сенати томонидан тасдиқланиб, мамлакат тарихидаги биринчи мусулмон федерал округ судьяси лавозимига тайинланди. Асли покистонлик бўлган судья Зоҳид Қурайший ушбу лавозимга президент Байден томонидан номзод этиб танлаб олинган эди. Президент Байден март ойида номзодни илгари суриш нияти ҳақида эълон қилган.

Ню Жерси штатидан сенатор Cory Booker судья Қурайшини «Судга ажойиб қўшимча» деб атади. Гавайи штатидан сенатор Мази Хироно судья Қурайшини табриклаган. Сенат етакчилари ҳам янги сайланган судьяга табрикнома хабарларини тарқатишди.

Шунингдек, сенатор Боб Менендез жаноб Қурайшини «осиёлик ва мусулмон америкаликлар учун виждонли одам, жамоат хизматкори ва издошлари» деб атади. «Биз ҳаммамиз унинг ҳикоясидан илҳом олишимиз керак, чунки бу фақат Америка Қўшма Штатларида содир бўлиши мумкин бўлган воқеа», дея фикр билдирган.

Судья Қурайши жаноб Байден томонидан судьялик номзодларининг ичида биринчилардан бўлган, у федерал судларни ўнг томонга бошқаришда ўзидан аввалги шахснинг таъсирига қарши туришга интилган. Ушбу номзодларнинг бештаси ранг-баранг одамлар эди, иккитаси жамоат ҳимоячиси сифатида ишлаган.

2019 йилда судья Қурайши Ню Жерсидаги АҚШ судьяси вазифасида ишлади. Бунгача у штатдаги йирик юридик фирмада жиноий ҳимоя ва тергов гуруҳининг раиси бўлган. 2008 йилдан 2013 йилгача у Ню Жерсидаги АҚШ адвокатининг ёрдамчиси ҳамда бунгача АҚШ ички хавфсизлик вазирлигида бош маслаҳатчининг ёрдамчиси бўлиб фаолият қилган.

«Мен энг кўп маош топадиган катта юридик фирмада ишладим», дейди судья Қурайши.

Унинг айтишича, биринчи иш куни 2001 йил 11 сентябрь бўлган. Икки йилдан сўнг судья Қурайши армияга қўшилиб Ироққа жўнатилган. У Бронза юлдузи билан тақдирланган ва 2007 йилда бўшатилган.

Америка-Ислом алоқалари кенгаши ва фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти, судья Қурайшининг Ироқдаги ишларини ва президент Бушни иш фаолиятини танқид қилди. Гуруҳ ўз баёнотида, 2003 йилдан 2007 йилгача Америка Ироқни босиб олган пайтида, маҳбусларни суистеъмол қилиш авж олган бир пайтда ҳибсга олиш бўйича юридик маслаҳатчи сифатида ишлаганлиги ва Буш маъмуриятининг сўнгги икки йилида унинг ICE билан хизматини кучайтирганини айтди. Ташкилот сенаторларга мактуб ёзиб, судья Қурайшининг ушбу вақтдаги ишларини текширишни талаб қилди.

Апрель ойида судья Қурайшининг 73 ёшли отаси Нисар коронавирус асоратларидан вафот этди, деб хабар берди The Tribeca Trib.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ТАЪЗИЯ Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидирhellip Бугун islom.uz порталининг техник давоми...

11676 13:14 / 08.07.2017
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган .Оламларга раҳмат пайғамбар, номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди. Танловдаги ижодий ишлар давоми...

1897 14:26 / 12.10.2023
.Ҳилол, нашриётида чоп этилган Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри 2020 йил 11 январь куни соат 09.00 да сотувга чиқарилади.Ушбу мусҳафи шариф тобеъин Ҳафс ибн Сулаймон давоми...

2758 08:15 / 11.01.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз давоми...

1577 17:13 / 05.06.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021