1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таниқли футбол юлдузи Исломни қабул қилди

09:29 / 12.03.2022 2649 pdf Ўқиш режими + -

Италиянинг «Милан», Мадриднинг «Реал» ва Голландиянинг «Аякс» футбол клубларида ўйнаган ҳамда Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонган нидерландиялик футбол юлдузи Кларенс Зеедорф Ислом динини қабул қилди. Бу ҳақда tr.agency агентлиги, moroccoworldnews.com манбалари хабар берди.

Собиқ футболчи ва мураббий ўзининг инстаграмдаги clarenceseedorf расмий саҳифасида Исломни қабул қилганини маълум қилди. У ўз изоҳида шундай ёзади: «Исломга кирганим муносабати билан мени қутлаб, ёқимли хабарномалар юборган барчага ташаккур билдираман. Мен бундан ниҳоятда бахтиёрман. Дунёнинг турли ҳудудларидаги мўмин мусулмон ака-ука, опа-сингиллар жамоасига қўшилганим мени хурсанд қиляпти. Айниқса, Ислом динининг моҳиятини чуқурроқ ўрганишимга сабачи бўлган севимли Софиямга раҳмат. Мен исмимни ўзгартирмадим ва ота-онам қўйган номда қоламан — Кларенс Зеедорф! Дунёдаги барчага ўз муҳаббатимни йўллаб қоламан!».

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар футболчининг мухлислари томонидан катта олқишларга сазовор бўлди.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, собиқ футболчи Ислом динига  Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида кирган.

Зеедорф араб ва ислом дунёсидаги футбол мухлислари орасида катта машҳурликка эга.

Зеедорфнинг исломни қабул қилгани ҳақидаги ушбу воқеа 1443 йилги муборак Рамазон ойи бошланишидан бир ой аввал мусулмонлар учун кутилмаган хурсандчилик бўлди.

Аллоҳ таоло Ислом динини қабул қилган мусулмон бандасининг гуноҳларини кечириб, Ўзининг ҳидоятида бардавом қилсин!

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маккаи мукаррама шаҳри бўйлаб сафарлари давом этаётган муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ҳаж давоми...

1950 19:20 / 07.05.2022
Ироқ жанубидаги Басра вилоятида истиқомат қилувчи Ҳамдия Жааз Муса хоним 90 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олиб, ҳофизи Каломуллоҳ бўлди, деб хабар беради IQNA. давоми...

2678 17:07 / 08.02.2019
1 октябрь куни Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Қозон шаҳридаги Ўзбекистон бош консули Фахриддин Насриев билан учрашди. Бу ҳақда Татаристон давоми...

3072 17:22 / 04.10.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий давоми...

2025 13:39 / 16.06.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021