1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Англияда Ислом

15:00 / 12.03.2022 2663 pdf Ўқиш режими + -

Миллий статистика бошқармаси тадқиқотига таяниб, Буюк Британиядаги мусулмонларнинг сони тарихда биринчи марта 3 миллиондан ошди дея хабар беради Daily Mail нашри. Қайд этилишича, барча динлар орасида айнан Ислом дини энг юқори ўсиш суръатларини кўрсатмоқда. Насроний дини тарафдорлари сони аксинча камайган, индуизм эътиқодчиларининг сони бироз ошган, яҳудий ва буддистларнинг улуши деярли ўзгаришсиз қолмоқда. Шу билан бирга Буюк Британия аҳолисини 1/3 қисми ўз эътиқодлари хақида ошкор қилишни исташмайди.

Daily Mail нашрининг ёзишича, 2011 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Буюк Британияда 2,7 миллион мусулмонлар бўлган. 9 йил давомида диндошларимиз қарийб 400 мингтага ошди. Ўз навбатида насронийлар 33,2 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2016 йилги тадқиқот бўйича 32,7 миллион кишига камайган.

Тадқиқотда айтилишча, мусулмонларнинг сони йилдан-йилга сезиларли даражада ошиб бориш сабаблари аниқланмаган.

Бундан ташқари, янги маълумотларда мусулмонларнинг Буюк Британиядаги географик жойлашув тақсимоти хақида сўз юритилмаган, бироқ бундай маълумотларни 2011 йилги аҳоли рўйхатида топиш мумкин. Яъни, мусулмонлар энг кўп яшайдиган худудлар Лондонда (34,5 % ва 32% улушига эга иккита худуд), шунингдек Блекберн, Йоркшир, Бирмингем ва Лутонда жойлашган.

P.S: 2016-йилдан 2021-йилга қадар масжидлар сони 300 тага ошиб, 1800 тани ташкил қилган.

Суратда Ғарбий Европанинг энг гўзал ва катта масжидларидан бири, Лондондаги Буюк Британиядаги мусулмонларнинг сони (بيت الفتوح‎ — маъноси «ғалаба уйи») масжиди.

Инглизчадан Мафтунахон таржимаси

Манбалар: dailymail.co.uk.
Muslim Mind

Мавзуга оид мақолалар
Азиз юртдошларЮртимиз мўминмусулмонлари ва бутун халқимизни ер юзидаги ислом уммати томонидан кенг нишонланаётган улуғ ва муборак айём ndash Рамазон ҳайити билан давоми...

5399 22:48 / 12.05.2021
Жакарта ndash Индонезияда шариатга мувофиқ келадиган сармоявий маҳсулотлар учун янги онлайнбозор ташкил қилинди. Бу ҳақда salaamgateway.com сайти хабар давоми...

1697 15:00 / 24.07.2019
Тошкент ислом институтида 20252026 ўқув йили кундузги таълим учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш оффлайн шаклда 25 июндан бошланди. Институтда қабул давоми...

1509 11:26 / 25.06.2025
Президентимизнинг топшириғига асосан, афғон халқига 185 тоннадан ортиқ зарур озиқовқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони Ҳайратон давоми...

1817 20:35 / 19.04.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021