1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Муаммоларга тавсия

17:01 / 12.03.2022 3405 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оилада эрни рози қиладиган ишга эътибор бермаслик ва ҳис-туйғуларини инобатга олмаслик доим муаммо сифатида қараб келинган. Мазкур муаммонинг ечими ўлароқ, ҳурматли аёлларимиз учун кўплаб фойдаларни жамлаган ушбу панд-насиҳатларни келтиришни лозим топдик.

Солиҳлардан бири Асмо ибн Хорижа ал-Фазорий қизларини турмушга беришдан олдин унга қуйидагича насиҳат қилди: «Кўзимнинг оқу-қораси, ҳаётим қувончи, жон қизим! Агар бирор инсоннинг одоби гўзал бўлгани ва насаби олий бўлгани учун насиҳат қилинмайдиган бўлса, унга сен ҳақли бўлар эдинг. Бироқ, ушбу панд ва ўгитлар ғофил кишига эслатма, оқил инсонга эса манфаат беради. Эй қизим! Сен бугун бу дунё юзини кўриб, униб-ўсган жойингдан ўзинг билмаган масканга ҳамда ҳаёт синовларида сенга ҳамроҳ бўлмаган инсоннинг уйига кетяпсан. Сен эринг учун ер бўлгин, у сен учун осмон бўлади. Жуфти ҳалолинг учун мисоли чўри каби бўл. У сен учун қул каби бўлади. Мен сенга айтмоқчи бўлган ушбу насиҳатларни доимо ёдингда сақла:

1. Жуфти ҳалолингга қаноатли бўл. Чунки бу хислат билан қалб доимо хурсанд бўлади.

2. Эрингнинг айтган гапларига ва буюрган ишларига сўзсиз амал қил. Зеро, бу ишда Аллоҳнинг розилиги бор.

3. Унинг кўзини ёмон жойларга тушишдан сақла. Ҳаргиз унинг нигоҳи хонадонда ёмон кўрилган нарсага тушмасин. Аёл киши учун энг гўзал нарса бу сурмадир.

4. Унинг димоғига ёмон ҳидлар киришига ҳам йўл қўйма. Доимо сендан ва хонадонингдан муаттар ҳидлар тарқалиб турсин. Энг яхши хушбўйлик бу сувдир (Сув билан озодалик сақланади).

5. Унинг молини муҳофаза қил. Ёдингда тутгинки, молни тежаб ишлатиш гўзал ҳаёт кечириш гаровидир.

6. Унинг оила аъзоларига ҳурмат билан қара. Чунки бу оилавий ҳаётнинг тотувлигини таъминловчи асосий ишдир.

7. Жуфти ҳалолингнинг таомини вақтида тайёрла. Чунки оч қолиш ғазабланиш сабабларидан ҳисобланади.

8. Уйқуси келганда дарҳол ўрнини ҳозирла. Зеро, уйқунинг кечикиши ҳам эрнинг асабийлашишига олиб келадиган сабаблардан биридир.

9. Турмуш ўртоғинг ва оила аъзоларинг сирларини бошқаларга айтма. Агар уларнинг сирларини бегоналарга айтсанг, турмуш ўртоғинг ва унинг яқинларининг ишончини йўқотасан.

10. Эрингга осий бўлма. Агар унга осий бўлсанг, унинг қалбига озор етказган бўласан.

Манба:islamcenteruz

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
2. Истиғфор айтиш.Аллоҳ таолодан отаонасининг гуноҳини кечишини сўраб, истиғфор айтиш. Фарзанд ўтиб кетган отаонасига Аллоҳ таолодан мағфират сўраб турса, уларга давоми...

4586 11:00 / 05.12.2020
.Маҳр, ақди никоҳ ёки эрхотинлик қилиш баробарида аёл ҳақдор бўладиган нарсанинг исмидир. Маҳр турли номлар билан номланади. Қуръони каримда унга нисбатан давоми...

17676 08:10 / 07.02.2025
Оила ва унинг бахти, саодати ҳақида сўз юритишдан олдин инсоннинг яратилишидан кўзланган мақсадларга назар солиш, айниқса, нима учун инсон эркак ва аёл қилиб, жуфт давоми...

7642 16:58 / 11.09.2018
Эрхотин орасидаги ўзаро муомалаларда содир бўладиган тушунмовчиликлар ва майда жанжаллар .Эрхотиннинг уриши ndash дока рўмолнинг қуриши, сифатида ўтиб кетавериши давоми...

5302 14:00 / 22.06.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021