1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Сабоқ: Барча тузилган шартномага амал қилиши керак

17:30 / 11.06.2021 2351 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қаҳрамонимиз Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ҳақларида ва у саҳобанинг бошқа саҳобалардан фарқли ўлароқ фазллари тўғрисида ҳикоя қиламиз. У кишини баъзи уламоларимиз муҳожирлардан, бошқалари эса ансорийлардан ҳисоблайдилар. Аслида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари у кишига қайси гуруҳни истасалар ўшанга қўшилиш ихтиёрини берганлар.

Ушбу саҳоба Бадр ғазотидан ташқари, барча ҳарбий юришларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида туриб иштирок этганини фаҳмлайди. Нима сабабдан Ҳузайфа ибн Ямон Бадр ғазотининг буюк армияси жангчилари жумласига кирмай қолди? Ушбу саволга жавоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳузайфа ибн Ямонга бериб қўймоқчи бўлган муҳим бир таълимидан иборатдир. Бу сабоқ муқаддам имзоланган шартнома ёки келишилган битимга амал қилиш шартлиги ҳақидадир, гарчи ул шартнома мусулмон бўлмаганлар ва ҳатто мусулмонларга қарши кураш олиб бораётган душман билан тузилган бўлса-да! Буюк Бадр ғазоти арафасида қурайш мушриклари Ҳузайфа ва унинг отаси Ямонни асир олиб, улардан: «Бориб Муҳаммадга қўшилгани кетяпсизми?»- деб сўрашди. Иккаласи шунчаки, Мадинага йўл олишганини маълум қилишади. Шунда қурайш мушриклари, ота-боладан ушбу ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан туриб жанг қилмасликлари борасида сўз беришларини талаб қилади, ваъда олишгач эса асирларни қўйиб юборишади. Иккаласи ҳам буюк ғазотга ҳозирлик кўраётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб, бўлган воқеани у зотга айтиб беришади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккаласидан душман билан келишилган битимга амал қилишни талаб қилиб, узил-кесил ҳал қилувчи ғазотда иштирок этишни ман этадилар. Гарчи ўша шартнома мусулмон бўлмаганлар билан тузилган бўлсада. Бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тузилган шартномага, биров уни бузишга баҳона сифатида қўллаши мумкин бўлган ҳар қандай омилга қарамай, амал қилиш Исломда муқаддас эканлигини бизга ўргатиб кетдилар. Ана энди ушбу ривоятни бугунги кунда жамиятнинг барча аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни йўлга қўядиган жамоатчилик шартномалари тузилганига қарасак, мусулмон ва мусулмон бўлмаган тинч аҳолини ўлдириб бораётган айрим қуролланган тўдаларнинг фаолияти билан таққослаб кўринг. Уларнинг исломий давлатларга ташриф буюрган, хавфсизлиги давлат томонидан кафолатланган чет элликларга ҳамла қилишларини қаранг. Ушбу ривоятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳобаларнинг тутган йўлидан бехабар, ўзлари яшаётган, балким ўзлари туғилиб ўсган хорижий давлатда қотиллик содир этиб, ҳар хил объектларни портлатаётган айрим мутаассибларнинг қилган ишлари билан қиёслаб кўринг. Қанийди, улар ва уларга ўхшаганлар Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ҳақидаги ривоятни ўқишса ва бундай ишлари Исломга дахли йўқлигидан хабар топиб, ўз фикрларини саркашлик қилмай, кибр-ҳавосиз ўзгартиришга уриниб кўришса!

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг халифаларига энг яқин ёрдамчилардан бўлдилар. Абу Бакр Сиддиқ вақтларида шуро давоми...

1865 14:17 / 21.05.2023
Саҳобаларни яхши кўриш ва уларни пайғамбарлардан кейин энг афзал инсонлар бўлган, деб эътиқод қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчи ҳисобланади. Чунки улармуқаддас давоми...

31628 19:20 / 21.04.2017
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларҲақиқий иймон8қисм Ҳазрат Абу Бакрнинг бир ёш қуллари бор эди. У ишлар, давоми...

5774 16:31 / 21.04.2017
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Амвосдаги вабо хабарини эшитиб, Шомга кирмай, қайтиб кетганликлари ҳақида аввал ўрганган эдик. Ана шу вабо дарди оқибатида давоми...

2479 11:14 / 21.09.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021