1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

56-боб. Номаҳрам қўшниларга кўз олайтирманг!

20:00 / 23.08.2019 3276 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Миқдод ибн Асваддан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан зино ҳақида сўрадилар.

«У ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган», дейишди.

«Қўшнисининг хотини билан зино қилиш ўнта бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқ», дедилар.

Сўнг ўғрилик ҳақида сўрадилар.

«У ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган», дейишди.

«Ўнта уйга ўғриликка тушиш қўшнининг уйига ўғриликка тушишдан енгилроқ», дедилар».

Шарҳ: Қўшнининг ҳаққи шу қадар катта экан. Қўни-қўшничилик алоқалари бузилишининг бош сабабларидан бири ҳам номаҳрам қўшниларга кўз олайтиришдир. Бундан қўшнининг бошқа нарсаларига кўз олайтиришнинг ҳукми ҳам шундай экани келиб чиқади.

Ҳадиснинг иккинчи ярмида қўшнининг уйини ўғирлаш бегона уйни ўғирлашдан ёмонроқ гуноҳ экани айтилган. Чунки қўни-қўшничилик алоқаларининг яхши бўлиши бутун жамиятнинг ислоҳ бўлишига олиб келади.

Бир қўшни иккинчисига хиёнат қилдими, униси ҳам бунга хиёнат қилади. Бориб-бориб, ҳамма бир-бирига хиёнат қилишга ўтиб кетади. Чунки жамият қўшниларнинг улкан йиғиндисидан иборатдир.

Бир одам Аллоҳ таолодан қўрқиб, қўшнининг ҳаққига риоя этса, уни ҳурмат қилса, унинг аҳли аёлига, мол-мулкига кўз олайтирмаса, бундай қилишни хаёлига ҳам келтирмаса, қўшниси ҳам унга худди шундай муносабатда бўлади. Бундан бошқа қўшнилар ҳам ўрнак оладилар.

Шу тариқа бутун жамият бир-бирига яхши муносабатда бўлади, юқоридаги гуноҳ ишларга ўрин қолмайди, охир-оқибат бу жамият бахтли-саодатли, тинч-тотув яшайдиган жамиятга айланади.

Бунинг акси бўлса, бир қўшни иккинчисига хиёнат қилади, униси нариги қўшнига хиёнат қилади, натижада бутун жамият бир-бирига хиёнат қиладиган, алдайдиган, обрўсини тўкадиган, молини ҳаромдан ейдиган жамиятга айланади. Бундан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақласин.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Зинонинг ҳаромлиги. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилганлари.

2. Қўшнисининг хотини билан зино қилиш ўнта бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқлиги.

3. Ўғрилик ҳаромлиги. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилгани.

4. Ўнта бошқа жойдаги уйларга ўғриликка тушиш қўшнининг уйига ўғриликка тушишдан енгилроқлиги.

5. Қўшнининг ҳаққи бошқаларникидан анча устунлиги.

«Одоблар хазинаси» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир йили кечга яқин довон орқали водийга йўл олдим. Машинамиз Ангрендан чиқиб тоққа тирмашганида туйқус бузилиб қолди. Техникага унча тушунмайман, бошим қотди. давоми...

7516 14:00 / 08.06.2022
92. Валид ибн Нумайр ибн Авсдан ривоят қилинади.У отасининг .Улар .Солиҳлик Аллоҳдан, одоб эса оталардан,, дейишар эди,, деганини эшитган экан,.Шарҳ Бу ривоятдан давоми...

2862 15:00 / 18.07.2019
Абу Умомадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан икки қулни олиб келдилар. Улардан бирини Али салавотуллоҳи алайҳига совға қилдилар. давоми...

1862 11:00 / 02.05.2020
Исломий адабиётда ва халқ орасидаги диний сўзлашувда ҳам .силаи раҳм, истилоҳи ишлатиб келинади. Аслида бу бобдаги .раҳм, сўзи биздаги .бачадон, сўзининг ўрнида давоми...

4193 15:00 / 08.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021