1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръонга эҳтиром (учинчи мақола)

09:20 / 07.09.2019 2611 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон – инсониятни икки дунё саодатига етакловчи илоҳий китобдир. Аллоҳнинг каломи бирор шоир ёки адиб тарафдан ёзилган ижод маҳсули эмас, балки, қадим ва азалий муқаддас китобдир. Аллоҳнинг каломи мусҳафларга ёзилади ва сақланади. Шунга кўра, Аллоҳнинг каломи ёзилган мусҳафларимиз ҳам ўзига хос эҳтиромга лойиқ бўлади. Мусулмонлар илоҳий дастур саналган Қуръони каримни улуғлаши, унга ҳурмат кўрсатиши, асраб-авайлашлари лозим бўлади. Йирик олим – Ватандошимиз Ҳаким ат-Термизий раҳимаҳуллоҳ Қуръонга эҳтиром сифатида қуйидаги амалларни қатор санаб келтиради:

  • 1. Баъзи сураларнинг номларини зикр қилганда алоҳида эҳтиёткорлик ва эҳтиром билан тилга олмоқ; Масалан «Бақара сураси»ни «Сигир сураси» деб эмас, балки, «Сигир ҳақида сўз юритилган сура», ёки «Намл сураси»ни «Чумоли сураси» деб эмас, балки, «Чумоли ҳақида сўз юритилган сура» деб.
  • 2. Оятларни мусҳафда белгиланган тартиб билан ўқимоқ; Ўнгдан чапга, тепадан пастга йўналишида. Чапдан ўнгга, пастдан тепа йўналишида ўқимоқ Қуръонга ҳурматсизлик бўлади.
  • 3. Атрофдагиларга оғир ботар даражада, ўзини қийнаб қичқириб ўқимаслик; Имом Заҳабий айтган экан: «Меҳробда имомнинг қичқириб қироъат қилаётганини кўрсангиз, билингки, у намозни хушуъ билан ўқимаяпти. Унинг эътибори намозда эмас, балки, шуҳрат орттиришдадир!». (Жамола ал-Қурро. Саховий).
  • 4. Қуръонни лаҳн билан ўқимаслик; Лаҳн – қироъатни чиройли чиқариш мақсадида тажвид қоидаларини бузиб, куйга мослаб ўқимоқ. 
  • Имом Қуртубий айтади: Мисрда баъзи қорилар подшоларнинг олдида, жанозаларда лаҳн билан қироъат қилишиб, бунинг эвазига келишилган ҳақ олишади. Бу уламолар иттифоқи билан ҳаромдир! Уларнинг амали бекор ва ҳаракатлари залолатдир. Улар ўзларича Аллоҳнинг китобини ўзгартириб ўқишни ҳалол ҳисоблашяпти ва баданларида бирор туки жимирлаб қўймасдан Аллоҳга журъат қилишяпти. Салафларнинг одобига хилоф қилишяпти, Аллоҳнинг китоби билан ўйнашишяпти. Инна лиллаҳи ва иннна илайҳи рожиъун.
  • 5. Агар Қуръон оятларини ёзмоқчи бўлса, чиройли шаклда ёзмоқ;
  • Абу Ҳукайма роҳимаҳулоҳ айтади: «Мен Куфада мусҳаф кўчираётган эдим. Олдимдан Али розияллоҳу анҳу ўтиб қолди. Ёзган хатимга қараб: Қаламингни тарашлаб олсанг хатинг янада чиройли чиқади» —деди. Мен қаламимни қаламтарошга солиб учини силлиқладим ва қайтадан ёза бошладим. Али розияллоҳу анҳу шунгача менинг хатимни назорат қилиб олдимдан кетмай турди ва «Аллоҳ бу китобни нурли қилиб қўйган, сен ҳам нурли қилиб чиройли ёз!»—деди. (Абу Убайд. Фазоил ул-Қуръан).
  • 6. Икки ё ундан ортиқ киши жамланиб тиловат қилганда, бир-бирларига малол келар даражада овоз кўтармаслик; Қуръон қироъати худди кимўзарга ўқишдек бўлиб қолмаслиги керак.
  • 7. Қуръонга моҳир устозлардан нотаниш қироъат турини эшитса, дарҳол уни рад этиб инкор этмаслик; Чунки Қуръон бир неча хил қироъатда нозил бўлган. Ўзи билмаган ҳолда Аллоҳнинг каломини инкор этиб қўймаслик учун нотаниш қироъат турини рад этишда шошмаслик лозим.

(Давоми бор)

Авазбек Мўминов

Андижон шаҳар «Чинор» жоме масжиди имом хатиби

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Эй Абу Зарр қуёш ботган вақтда қаерга кетганини биласанми Албатта у юриб, Аршга етгач, Роббисининг ҳузурида давоми...

3517 11:00 / 15.08.2021
Рўза, араб тилида .сиём, деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради.Шариат истилоҳида эса .Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани давоми...

1878 19:00 / 19.04.2020
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар Барча дўстларни кўрдим, тилни муҳофаза қилишдан кўра яхшироқ дўст учратмадим. Барча либосларни кўрдим иффат ва давоми...

4168 21:00 / 26.02.2019
...Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, Пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак ҳаётлари барча инсоният учун давоми...

4788 14:23 / 15.03.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151235 14:35 / 11.08.2021