1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қиёмат кунида одамларнинг афзали менга кўп саловат айтганларидир

13:50 / 07.07.2021 6149 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сен у Зот билан ҳақиқатдан дўст, ҳамроҳ ва қўшни бўлиб у киши билан бирга ўйнашни истайсанми?

Яна сен у Зот алайҳиссалом ҳақиқатдан ҳам сен билан суҳбат қуришларини, жаннатдаги қасрларида сен билан ҳамроҳ бўлишларини истайсанми?

Ундай бўлса, билиб қўйгинки, эй ўғилчам ва сен ҳам эй қизалоғим, фақатгина орзу қилишнинг ўзигина инсоннинг муродига етиши учун кифоя қилмайди. Қанчадан қанча инсонлар муваффақиятга ва устунликка эришишни орзу қиладилар. Лекин улар бу орзуларига олиб борувчи амалларни қилмайдилар. Уларни қандай васфлайсан? Албатта амал қилиш лозим бўлади.

Энди мен сенга амал қилишингга ёрдам берадиган баъзи нарсаларни, ўргатаман. У ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларидир. Сен билан у Зотнинг вафотлари ўртасида қарийб бир минг тўрт юз йилдан ошиқроқ вақт ўтган бўлса-да,сенинг қай аҳволда эканингни билардилар. Улар бизларга суннатларидан у кишининг йўлларини мустаҳкам тутишимизда бизларни собит қиладиган ва бизларга ёрдам берадиган нарсани қолдирдилар. Энди сизлар у Зотнинг сўзларига қулоқ солинглар: у Зот алайҳиссалом ўзларига нисбатан муҳаббатли ва ёрдамларига шоҳид бўлган саҳобалари орасида ўтирган бир пайтларида «Мен ўз дўстларимни кўриш орзусидаман», дедилар. Шунда саҳобалар: «Бизлар сизнинг дўстларингиз эмасмизми?» дедилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Сизлар менинг саҳобаларимдирсизлар, лекин биродарларим эса мени кўрмасдан туриб менга иймон келтирганлар», дедилар.

Ана энди қониқдингизми эй болаларим. Албатта сизлар у кишиниг муштоқ бўлган ва сизлар билан учрашишни орзу қилган суюклиларидирсиз. Бу эса фақат у Зотга иймон келтириш, тасдиқ этиш, ишларини яхши кўриш, сўзларига итоат қилиб, амалга ошириш ва маслаҳатларига қулоқ солиш билан бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, балки сен у Кишининг исмини тилга олиб, уларга саловат айтишинг билан сенга жавоб қайтариш орқали сен билан боғланадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Кимда ким менга салом айтса, унинг саломига алик олишим учун Аллоҳ таоло руҳимни қайтариб туради» (Абу Довуд исноди саҳиҳ билан ривоят қилганлар).

Яна шундай ҳам дейдилар: «Қиёмат кунида одамларнинг афзали менга кўп саловат айтганларидир» (Термизий ҳасан ҳадис деганлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Бахил − менинг исмим унинг олдида зикр қилинса-ю менга саловат айтмаган кишидир (Термизий ривояти, саҳиҳ ҳадис).

Энди сен, эй ўғилчам ва сен, эй қизалоғим, агарда сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтсангизлар, улар сизларга жавоб қайтарадилар. Ва шунингдек, сизлар қайси бир маконда бўлишингиздан қатъий назар у Зотга айтган саломингиз етиб боради. У Зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга Заҳро салом йўлламоқда. Эй Аллоҳнинг Расули сизга Муҳаммад салом йўлламоқда» дейилади. Шундан сўнг улар сенга жавоб қайтарадилар.

Агар сенинг номингдан жуда кўп салом етиб борса,у Зот сени таниб қоладилар.

Эй болажонларим, агарда жаннатга Набий алайҳиссаломдан олдин ҳеч ким кира олмаслигини билсаларингиз,унда нима қиласизлар?

Албатта, у киши билан бирга биринчи кирувчилардан бўлиш учун олдинга ҳаракат қиласизлар. Лекин қандай қилиб? Фақатгина орзу биланми ёки амал биланми?

Албатта,жаннат эшиги олдида турган Ризвон фариштаси жаннатга кирувчи кишини жаннатнинг эшигини тақиллатаётганини эшитади ва «Ким у?» деб сўрайди. Бас, Набий алайҳиссалом: Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, дейдилар. У эса: Дарҳақиқат, Парвардигорим фақат сенгагина жаннат эшигини очишимни менга амр этгандир, дейди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирадилар ва у Зот билан умматларидан солиҳ кишилар ҳам бирга кирадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Қиёмат кунида жаннат эшигига келаман. Уни очишларини сўрайман. Шунда унинг қўриқчиси «Сен кимсан?» деб сўрайди. Мен: «Муҳаммаддирман», дейман. У: «Зеро сендан олдин ҳеч кимга очмасликка буюрилгандим», дейди. (Албоний ҳадис силсиласи саҳиҳ деганлар).

Islom.uz портали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани давоми...

3594 09:09 / 02.06.2021
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бизнинг кунимизгача етиб келган ижтимоий аҳамиятга эга бир қанча сўзлари мавжуд, лекин биз бу ерда мавзуга оид давоми...

3249 14:54 / 03.01.2025
Еттинчи амалАллоҳ таолонинг ҳузурида қалбнинг бутунлай синиқ ҳолда туришидир.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган.Роббингиз .Менга дуо қилинг, давоми...

3130 11:00 / 01.02.2021
Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади Унинг онаси фақат овқат тайёрлаш, уй ишлари ҳамда интернету бозор билан овораю машғул бўлса Руҳан соғлом, баркамол давоми...

4457 11:00 / 19.08.2021