1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Битта кўйлакли раҳбар

16:00 / 03.02.2023 2455 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маслама ибн Абдулмалик айтади: “Умар ибн Абдулазиз бемор бўлиб ётганда, уни кўргани кирдим. Устидаги кўйлаги бироз кирланиб қолибди. Аёли Фотимага қараб: «Эй Фотима, мўминлар амирининг кўйлагини ювиб бер!» дедим. У «Инша Аллоҳ, бажарамиз» деди. Кейин беморни кўргани яна кирдим. Қарасам, кўйлак ҳалиям ювилмаган ҳолда турибди. «Эй Фотима, сенга мўминлар амирининг кўйлагини ювиб бергин деб буюрмаганмидим? Ахир одамлар бу кишини кўргани киришади-ку!” дедим. Шунда синглим: «Аллоҳга қасамки, у кишининг бундан бошқа кўйлаги йўқ» деб жавоб берди».
Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ва солиҳалар, зоҳидлар ва зоҳидалар ҳаётидан минг бир қисса» китобидан

 Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аёл эридан .Салбий сифатларимни ёзиб беринг,, ndash деб сўради, чунки аёл ўша салбий сифатларни ижобийсига ўзгартирмоқчи эди. Қолаверса, ўзи иштирок этаётган аёллар давоми...

7190 17:00 / 24.04.2022
Ниҳоят Макка фатҳ қилинди. Унга ўзлиги қайтарилди. Тавҳид қибласи, мўминлар қалбининг маъшуқаси ширк ботқоғидан қутқарилди. Энди навбат бутун араб жазирасини давоми...

3183 10:38 / 25.09.2024
Аллоҳ таоло сиз билан бизга руҳни поклашни, уни тарбиясига, қаровига алоҳида эътибор беришни амр қилган. Инсон жисмининг саломатлиги, қувватли ва фойдали бўлишида давоми...

3090 17:00 / 08.03.2022
. , . ,. . Абу Убайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга Дажжолни сифатлаб бердилар. Сўнгра .Эҳтимол, келажакда давоми...

2241 10:53 / 23.12.2024