1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосарлигига аёл киши тайинланди

11:30 / 09.09.2019 3248 pdf Ўқиш режими + -

Дилбар Мухамедхановна Ғуломова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар беради.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган Дилшод Мухитдинович Эшнаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинлангани ҳақида маълум қилинган.

Маълумот ўрнида, Дилбар Ғуломова 1995 йилдан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси бўлиб ишлаган, 2000 йилда Олий Мажлис сессиясида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси этиб тасдиқланган. Ҳар икки лавозимни 2004 йилга қадар эгаллаган. 1999-2004 йилларда Олий Мажлис депутати бўлган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Кисва ҳақида тўлиқ маълумот

1932 22:09 / 18.07.2023
Индонезия уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмиддин бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф давоми...

1178 17:39 / 07.12.2023
Фатво Барчамизга маълумки, маҳсига масҳ тортишнинг жоизлиги борасида барча уламолар якдил бўлишган. Шунингдек, юпқа пайпоққа масҳ тортиш мумкин давоми...

4557 17:43 / 31.12.2022
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши овоз бериш натижаларига кўра, муқаддас китобларни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатларни қораловчи давоми...

1924 17:06 / 12.07.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021