1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Рамазон ойи қутлови Миср матбуоти нигоҳида

11:33 / 16.03.2024 2171 pdf Ўқиш режими + -

Халқаро мусулмон уламолари кенгаши ва Мусулмон донишмандлар кенгаши каби нуфузли ташкилотларнинг доимий аъзоси сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг мусулмон дунёсига йўллаган Рамазон ойи қутлови Миср Араб Республикасининг бир қанча нуфузли нашрларида эълон қилинди. Жумладан, aldiplomasy.com, elmwatin.com ва alkhabaralyoum.com каби газета ва сайтларда “Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназарнинг муборак Рамазон ойи муносабати билан Ислом умматига йўллаган табриги” номли сарлавҳа билан нашр этилди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Ислом уммати учун эзгулик ва барокат ойи, раҳм-шафқат ва илоҳий неъматларга тўла муборак Рамазон ойи кириб келди. Бу ой тақводор бўлиш, гўзал ахлоқ ва одобли бўлиш имкониятидир. Рамазон ойи раҳмат ва мағфират ойи, одамлар ўртасида эзгулик, бағрикенглик ва саховат ойидир”, - деган жумлалар билан табрик матни бошланади.


– Бу муборак ойда Аллоҳ таолога тоат ва қурбат ҳосил қилиш, ёмон одатлардан халос бўлиш, эзгулик ва гўзал одоб-ахлоқ билан зийнатланиш орқали ундан тўла баҳраманд бўлишни насиб этишини Аллоҳ таолодан сўрайман”, - дейилади қутлов якунида.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Мексиканинг қоқ юрагида ҳиндуларнинг Цоциля халқи яшайди. Бу авлод Майя халқига мансуб бўлиб, сон жиҳатидан кўпчилик мусулмонлар жамоасини ташкил этувчи аҳоли давоми...

4599 15:05 / 27.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади. давоми...

1677 15:48 / 06.02.2023
Кардифф университетининг Ислом ва инглиз тадқиқотлари маркази ислом динига қизиқувчилар учун масофавий таълим курсларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда IQNA хабар давоми...

2455 10:43 / 11.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021