1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси ифторлик дастурхонини ёзди

10:35 / 16.03.2024 2259 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси пойтахтимиздаги International меҳмонхонасида ифторлик дастурхонини ёзди.


Маросимда давлат ва жамоат арбоблари, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари, сиёсатчи ва дипломатлар, ишбилармон диоралар вакилари, ОАВ журналистлари иштирок этди.


Ифторликда Саудия Қироллигининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси таклифига биноан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳам қатнашди.

Муфтий ҳазратлари қутлуғ Рамазон ойининг фазилатлари, тинч-осойишта кунлар, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий-сиёсий алоқаларнинг ўрнатилгани билан бирга, диний-маърифий соҳада ҳам дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланаётганини алоҳида қайд этди.


Шунингдек, Саудия Арабистони элчихонаси ифторлик маросимида Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва бошқа дипломатлар ҳам қатнашди.

 

 

 

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Қирғизистон Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Т.Абдикаров ҳамда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси давоми...

2250 21:00 / 18.11.2021
Туркия жумҳурияти бир неча йиллардан буён Африкадаги мусулмон мамлакатларида мактаблар бунёд этиб, болаларнинг таълим олишига кўмаклашиб келаётган эди.Яқинда давоми...

1527 17:27 / 22.02.2023
Жорий йилнинг апрель ойида Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банки ИТБ ва Ўзбекистон ҳукумати Глобал таълим шериклиги GPE томонидан кўрсатилган йирик грант давоми...

1081 12:08 / 28.04.2025
Қироллик бошқа давлатлар билан қуруқлик, сув ва ҳаво алоқаларига қўйилган тақиқни бекор қилади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради. Бироқ, барча фуқаролар чет элга давоми...

3455 16:04 / 17.05.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021