1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкeнт халқаро аэропортида йўловчилар учун янада кeнг шароитлар яратилмоқда

11:00 / 10.09.2019 2152 pdf Ўқиш режими + -

Аэропорт маъмурияти кўп сонли мурожаатлар ҳамда сайёҳларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, оператив равишда қўниш зали ҳудудида ибодат қилиш учун намозхона ташкил қилди. Бу ҳақда uzbektourism.uz сайти хабар беради.

Хабарда келтирилишича, ўтган йилнинг ноябрь ойида Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида намозхона очилган эди. Ибодат хонаси аэропортнинг халқаро йўналишларни кутиб олиш залининг Б8 йўлаги олдида жойлашган бўлиб, ундан мусулмон йўловчилар ҳозирга қадар фойдаланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу каби шароитларнинг яратилиши юртимизга зиёрат туризми мақсадида ташриф буюрувчи мусулмон сайёҳлар ҳамда Ўзбекистон фуқароларига қўшимча қулайлик туғдиради. Шунингдек, аэропорт маъмуриятининг бу каби мурожаатларга оператив муносабат билдириши халқнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди ҳамда мамлакатимизда жамоатчилик назоратининг кучайиб бораётганидан далолат беради.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
uzbekistan.travel
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда кўп йиллар мобайнида диниймаърифий соҳада хизмат қилиб, ҳозирда .Кўкалдош, ўрта махсус ислом билим юртининг мудири бўлиб фаолият юритаётган, устоз давоми...

2142 16:52 / 10.07.2023
Масжид имомхатибларига қулай шартшароит яратиб бериш, уларнинг яшаш манзиллари билан ишхоналари орасидаги масофага эътибор қаратиш самарали меҳнат қилиш учун давоми...

1824 18:05 / 03.04.2024
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетган эди. давоми...

3005 10:01 / 18.06.2021
2024 йил 5 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси доирасида Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммити бошланди. Унда Ўзбекистон давоми...

1126 20:42 / 05.11.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021