1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Муаллифнинг роббига илтижоси

16:06 / 22.09.2019 2828 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

290

Неча минг йил ўтди қаранг, Каъба меҳри тортади,

Тингласанг гар тарихини, қалбда иймон ортади,

Раҳматингдан умид қилиб, Умид қалби ўртади,

Каъбангга бир киргиз мени, дийдорингни сўрай Аллоҳ.

291

Эй дўстларим дуо қилинг, Умид айтар сизга Ҳақни,

Муҳаббатни қилсанг Ҳақга, қалбинг олар шунда завқни,

Илҳом билан қалам берди, ёзгин дея дилга шавқни,

Қулларингга етказай мен, латиф сўзлар бергин Аллоҳ.

292

Ё Роббана идрок бердинг, Ўзинг танлаб қалам бердинг,

Оятда бор Ўзинг бизга, ҳар соҳада таълим бердинг,

Росулингни билмаганга, охир кучли алам бердинг,

Ала берма, имкон бергин, Саловатлар айтай Аллоҳ.

293

Мустафони бизга Сардор, қили қўйган Ёлғиз Ўзинг,

Айтинглар деб Саловатни, буюрган ҳам Ёлғиз Ўзинг,

Саловатлар айтарман деб, Қуръонингда айтган Ўзинг,

Саловат ҳам зикринг билан, тилларимни намла Аллоҳ.

294

Хос банданглар қатори қил, зикринг айтай қалбим жўшиб,

Ошиқ қилгин Ҳабибингга, севай дилдан Сенга қўшиб,

Мўъминликни ўргат Ўзинг, юрай Дийдорингга шошиб,

Хато қилдим Сен яширдинг, энди ошкор қилма Аллоҳ.

295

Тоқатимдан ортиқ берма, ношкур бўлиб қолмайин,

Меросхўр бер! Дуо қилсин, ёлғиз ўлиб қолмайин,

Ўзим ожиз мадад бергин, Зикринг билан толмайин,

Томирингдан яқинман деб, Айтгансанку Ўзинг Аллоҳ. (Қоф сураси, 16-оят)

296

Қалб сиримни айтмасам ҳам, кирдикорим Сенга аён,

Дардларим кўп қилай бир-бир, Меҳрибоним Сенга баён,

Сендан моҳир табибим йўқ, борай энди Айтгин қаён,

Ёлғизлик бу Ўзингга хос, мени ёлғиз қўйма Аллоҳ.

297

Роббим мени тоқатим йўқ, қувват бермасанг Ўзинг,

Ҳолим хароб Маҳшарингда, нусрат бермасанг Ўзинг,

Ўлсам дуо қилгувчим йўқ, фарзанд бермасанг Ўзинг,

Росулингга хос меросхўр, олим фарзанд бергин Аллоҳ.

298

Дардим айтиб ҳаддан ошсам, истиғфорлар айтай Сенга,

Не қилай мен заиф қулман, дуони ҳам Ўргат менга,

Сен Хожамсан! Мен қулингман, ҳолим айтай бошқа кимга,

Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилгин, кўпроқ уммат бериб Аллоҳ.

299

Ўз дардимни баён қилиб, чалғидимми бир оз йўлдан,

Фурсат келди дуо қилдим, имконни бермай қўлдан,

Сийратини тинглаганлар, чанқаб борса Махшар чўлдан,

Ҳабибингни кавсаридан, чанқоғини қондир Аллоҳ.


Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди

имом ноиби Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Мавзуга оид мақолалар
Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда зардўштийлик динини илгари сураётган кишиларни кўп ўқияпмиз, уларнинг наздида барча мусулмонлар арабпарастлар экан, энг давоми...

5798 11:00 / 30.03.2020
Эй қаро кўз асра ўзинг, шунда сенга жафо етмас,Жафо қилсанг қайси жонға, Худо ҳаққи вафо етмас.Буюк Ҳабиб, бўлса табиб, сенга зарра зиён етмас,Тўрт ёшинда кўксин давоми...

4566 15:40 / 31.03.2020
Жорий йилдан бошлаб нашр этилаётган Ҳилолrdquo журнали астасекин ўз мухлисларига эга бўлиб, уларнинг доимий ҳамроҳига айланмоқда. Унинг ҳар бир сони алоҳида бир давоми...

2584 13:30 / 30.09.2019
Ҳар бир нарсанинг ўз вазифаси бор экан, у хоҳ моддий нарса бўлсин, хоҳ маънавий нарса. Биз моддий нарсаларни ҳам вазифасига кўра ишлатмай қўйдик. Телефон узоқни давоми...

3166 10:05 / 09.10.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021