1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Энг бахтсиз, нурсиз, омадсиз кун

13:45 / 26.09.2019 7225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..

Умида Адизова тайёрлади

Муаллиф
Умида Адизова
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Жуда асабий, ғазаби тез чиқадиган бир йигит бор эди. Тезтез асабийлашиб, эсҳушини йўқотадиган бир аҳволга келарди. Бир куни отаси унга бир идиш тўла мих берди. давоми...

5085 13:30 / 24.06.2019
Эй қаро кўз асра ўзинг, шунда сенга жафо етмас,Жафо қилсанг қайси жонға, Худо ҳаққи вафо етмас.Буюк Ҳабиб, бўлса табиб, сенга зарра зиён етмас,Тўрт ёшинда кўксин давоми...

4566 15:40 / 31.03.2020
Нафсим деди борми экан, бизлар учун чексиз роҳатАқл деди имкони бор, айтай сенга қилсанг тоқат.Нафсим деди айта қол тез, етай унга бўлдим безор,Қайга бормай минг давоми...

3025 23:45 / 19.05.2020
Бир қизни ўқитсангиз, бутун миллатни, бутун жамиятни,бутун оилани ўқитган бўлар эдингиз.Индира Ганди.Қишлоғимиздаги яхши бир оиланинг ўн саккизга кирган қизи давоми...

3177 17:45 / 20.10.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021