1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Меҳр-2: Ироқдан Ватанимизга 64 нафар болани қайтаришга муваффақ бўлинди

09:10 / 11.10.2019 2987 pdf Ўқиш режими + -

«Меҳр-2» махсус операцияси вакилининг далолат беришича 64 нафар болани Ўзбекистонга қайтариш бўйича операция 6 ой аввал бошланган. Бу ҳақда uza.uz манбаси хабар беради. Бу вақт давомида Ироқдан қайтажак болаларнинг Ўзбекистондаги яқинлари билан боғланиб, улар қайси қариндошлари оиласига жойлаштирилиши бўйича муаммолар ҳал этилган.

Шунингдек, болаларнинг ота-оналари ўз хоҳишлари билан фарзандларини Ўзбекистондаги яқин қариндошлариникига жўнатишга розилик берган. Ироқдаги озодликдан маҳрум этилган ўзбек аёллари ҳам фарзандлари қатори Ўзбекистонга қайтиши учун мазкур давлат билан музокаралар олиб борилмоқда. Ироқ ҳукумати қонунчилигига кўра, улар террорчи сифатида ҳибсга олинган.

Болалар маълум вақт давомида соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилади. Мутахассислар уларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатади. Сиҳатгоҳда болалар учун иссиқ овқатлар ташкил этилиб, уларга янги кийим-кечаклар берилади. Улар реабилитация муддатидан сўнг Ўзбекистондаги яқинлари оиласига топширилади.

Шунингдек, болаларни ўз қарамоғига олган яқин қариндошларига моддий кўмак берилиши ҳам кўзда тутилган. Яқин орада яна уруш ўчоқларидан болаларнинг қайтарилиши кутилмоқда.

«Кўпгина давлатлар озодликдан маҳрум этилган жойларда сақланаётган болаларни ўз юртига қайтаришдан хавфсираган. Аммо, Ўзбекистон Ироқ давлати қонунчилигига кўра, ота-онаси террорчи, деб топилган аёлларнинг фарзандларида айб йўқ деб топди. Уларни Ўзбекистон фарзандлари сифатида юртимизга қайтармоқда. Келажакда улар бошқа болалар қаторида мактаб ва боғчаларга қатнаши таъминланади. Вояга етмаган болаларнинг уруш ўчоқлари, сўнг қамоқхоналарга тушиб қолишида айби йўқ. Гўдакларга жиноятчи сифатида қарамаслик лозим, бу халқаро ҳуқуқ нормаларида ҳам кўзда тутилган. Ўзбекистон юртдошларимизнинг вояга етмаган фарзандларига жиноятчи сифатида қарамайди ва уларни жамоатчиликка қўшилиб кетишида ёрдам кўрсатади», дея таъкидлади операциянинг махсус гуруҳ вакили.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 20242025 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар давоми...

3273 20:22 / 17.02.2024
Бугун Халқаро прессклубнинг .Янги қонун таҳлили асосий ўзгариш ва қўшимчалар, мавзусида сессияси бўлиб ўтди. Унда .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар давоми...

2815 14:00 / 13.07.2021
Мусулмон спортчиларни қўллабқувватлаш мақсадида Уэльс Футбол ассоциацияси FАW спортчилар низомини имзолаган биринчи футбол ташкилотига айланди. Ушбу низом Nujum давоми...

2351 17:40 / 26.10.2021
Мусулмон жамоалари ҳукуматдан бу тизимни 2022 йилнинг сентябрига қадар жорий қилишни сўраган.Muslim Census ташкилоти ўтказган сўров шуни кўрсатдики, Буюк Британияда юз давоми...

2528 20:33 / 17.10.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021