1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхати эълон қилинди

10:20 / 23.10.2021 3056 pdf Ўқиш режими + -

Ўмонда жойлашган Стратегик тадқиқотлар ислом маркази навбатдаги “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони“ рўйхатини эълон қилди.

Бу сафарги рўйхатнинг илк беш поғонасида Қатар амири Шайх Тамим ибн Ҳамад ал-Тани, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз, Эроннинг олий раҳбари Сайид Али Ҳаманаи, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II бор.

Рўйхатга Ўзбекистондан марҳум муфтий Усмонхон Алимов, Тожикистондан президент Имомали Раҳмон ва муфтий Сайидмукаррам Абдулқодирзода, Туркманистондан Гурбангули Бердимуҳамов ҳам киритилган.

“Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони“ рўйхати 2009 йилдан бери Американинг Жоржтаун университети қошидаги Мусулмон-насроний ҳамфикрлилик маркази билан ҳамкорликда мунтазам равишда чоп этиб келинади.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айни вақтда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот давоми...

981 12:38 / 07.07.2025
Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги масжидларда Рамазон ойини муносиб давоми...

1618 20:54 / 26.02.2024
Шу йил 23 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари давоми...

1557 11:32 / 24.10.2023
БААнинг Шаржа шаҳрида Ислом санъати ва тарихига бағишланган .Шарқдан эртаклар, кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда gulf news манбасига таяниб, iqna.ir хабар давоми...

1359 11:40 / 05.05.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021