1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Умарали эшон – Нақшбандия тариқатининг олим ва мударриси (бешинчи мақола)

09:19 / 23.10.2021 1926 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зиёратгоҳни қайта тиклаш лозим

Шўро даврида бошқа диний қадриятлар қатори Умарали Эшон масжиди ва зиёратгоҳи ҳам қаровсиз ҳолга айланиб қолди. Одамлар масжид ва мақбара соҳибининг таржимаи ҳоли ва қилган ишларини унутиб юборишди. Республикамизнинг бошқа манзиллари обод қилинаётганлиги, таъмирланиб маънавий тарбия ўчоғи бўлиб бораётгани маҳаллий аҳолида ўз қишлоқларидаги мақбарани обод қилиш, бир пайтлар фаолият юритган масжидни қайта тиклаш орзуларини жўш урдириб юборди. Олимларимиздан Умарали эшон тарихини ўрганиб, илмий асосланган маълумотлар беришларини илтимос қилишди. Шунингдек Умарали эшоннинг зурриётларини излашди.

Бугунги кунда Яккатут қишлоғидаги Умарали Эшон мақбараси таъмирталаб ҳолатда бўлиб, саховатпеша инсонларнинг ва мутасадди ташкилот раҳбарларининг эътиборига муҳтож. Тарих ва маданий меросимизни кенг ўрганаётган бир пайтда ҳамда Нақшбандия тариқати тарихини ўрганишга рағбат кўрсатаётган эканмиз, бу тариқатга тегишли кишининг ҳаётини ўрганиш ва тадқиқ этиш илмий ва ижтимоий аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, ушбу зиёратгоҳ ёнида бир пайтлар жоме масжиди бўлганлигини эътиборга олиб, янги жоме масжиди қурилиш зарур деб биламиз. Чунки, Яккатут қишлоғи аҳолиси кўп бўлиб, тумандаги жоме масжидлари 5-6 километр узоқда жойлашган. Аҳолининг талаблари эътиборга олиниб, бу масала ижобий ҳал этилади деган умиддамиз.

Акрам Шарипов, мустақил илмий тадқиқотчи

Чиноз тумани, Олмазор қўрғони

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Улуғ имом, ҳофиз, мужаввид, сўзлари ҳужжат, тўғрисўз Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ибн Вард ибн Кушоз Қушайрий Найсобурий. Саҳиҳrdquo китобининг муаллифи. давоми...

2813 16:30 / 04.04.2021
Илм олиш ва илмий фаолият кўрсатиш давомида имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ўша даврнинг кўзга кўринган уламолари билан дўстбиродар, ҳамдарс ва давоми...

1128 16:31 / 20.12.2025
Шайх доктор Муҳаммад Холид Хорса Тароблусдаги Ислом даъвати университетини тамомлаган.У 1998 йилда Умму Дармон университетида қиёсий фиқҳ бўйича диссертация давоми...

3778 23:00 / 27.05.2022
Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф хотиралари Устоз Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф 1954 йил 17 май куни Андижон вилояти Марҳамат тумани Қорақўрғон қишлоғида дунёга келди. У давоми...

2219 15:28 / 19.04.2024