1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз...

15:30 / 23.10.2021 2079 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқирламоқчи бўлишади. Аллоҳ таоло бўлса: “Ва сенинг зикрингни юқори кўтармадикми? ” дея марҳамат қилади. (Шарҳ сураси, 4-оят).

Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни орти кесик бўлиб, ишини давом этмаслигини, вафотидан сўнг ҳамманинг ёдидан чиқишини хоҳлашади. Аллоҳ таоло бўлса: “Албатта, сени ёмон кўриб айбловчининг ўзининг орқаси кесик”, дея марҳамат қилади. (Кавсар сураси, 3-оят).

-Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ёмон кўришади.
-Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз.
-Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилишади.
-Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар айтамиз.

-Аллоҳим, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилаётганларни барчасини Сенга топширамиз!
-Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот, салом ва баракотингни насиб эт!
-Аллоҳим, қиёмат куни у зотни шафоатларига эриштиргин ва жаннатда ёнларида бўлишни насиб этгин!

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг таржимаи ҳолларининг ўзи биз учун буюк намуна. Аввало, У зот алайҳиссалом биз каби оддий инсон бўлганлар ва буни ҳаммага эълон давоми...

3496 19:05 / 05.11.2019
Маҳалли қиёмни қўллаб қувватловчиларнинг кўпчилиги ушбу ҳодисани далил сифатида келтиришади. Аммо бу ерда айрим мулоҳазали жиҳатлар бор. Биринчидан, бу йиғин давоми...

2016 13:59 / 24.10.2021
Биздаги мавлид маросимларидаги устунликларАгар разм солиб қаралса, юртимиздаги ўтган уламоларимизнинг мавлидни жуда ҳам яхши тарзда, шаръий асосда йўлга давоми...

1483 14:00 / 14.10.2021
Тушларимда кўрмоқ қолди армон бўлиб,Устозлардан сийратингиз ўрганганда.Равзангизга бормоқ ишқи ёнди тинмай,Фонийлардан топган севгим сиз Ҳабибим..Ассаламу давоми...

4553 16:30 / 02.11.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021