1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам 3,440 литр сув билан ғусл қилганлар

11:35 / 13.10.2019 4607 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача (бўлган сув) билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд билан таҳорат қилар эдилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: «Соъ» – 2,75 литр сув сиғадиган идиш. Бир мудд сув эса 0,688 литр бўлади. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам камида 2,75 литр сув билан, кўпи билан 3,440 литр сув ёрдамида ғусл қилганлар ва 0,688 литр сув билан таҳорат қилганлар.

Бу ҳадисни таҳоратнинг одоблари бобида келтиришдан мақсад, таҳоратда сувни иложи бўлса, Пай­ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ишлатган миқдорда ишлатсак, одобни жойига қўйган бўламиз, дейишдир. Бунда ер юзидаги ҳаётнинг муҳим омили бўлмиш сувни тежаш тарғиботи ҳам бор.

Бир вақтлар «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алай­ҳи васаллам сув ўта танқис жойда яшаганликлари учун шундай қилганлар», деган фикр ҳам бўлган. Лекин вақт ўтиб, ҳаёт ўзгариши туфайли сув ўта сероб жойларда ҳам муаммолар пайдо бўлмоқда. Ҳатто денгизлар ҳам қуриб қолмоқда. Бу эса каттаю кичик ҳар бир нарсада сувга нисбатан ниҳоятда тежамкор бўлиш заруратини келтириб чиқармоқда.

وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَتَوَضَّأُ بِإِنَاءٍ يَسَعُ رِطْلَيْنِ وَيَغْتَسِلُ بِالصَّاعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَقَالَ: قَالَ أَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ: الصَّاعُ خَمْسَةُ أَرْطَالٍ وَثُلُثٌ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ратл сув сиғадиган идишдан таҳорат қилар эдилар ва бир соъ ила ғусл қилар эдилар».

Абу Довуд ривоят қилганлар ва:

«Аҳмад ибн Ҳанбал: «Бир соъ - бешу учдан бир ратл бўлади», деганлар», деб таъкидлаганлар.

Шарҳ: Бу ҳадисда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қанча миқдордаги сув билан таҳорат ва ғусл қилганлари ҳақида сўз бормоқда. Бир ратл сув 408 грамм бўлади. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 816 грамм сув билан таҳорат, бир соъ сув билан ғусл қилганлар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу «Бир соъ - бешу ва учдан бир ратлга тенг», деган эканлар. Бу эса 2176 грамм бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Намозингиз ила қуёшнинг чиқишини ҳам, ботишини ҳам намоз вақти қилиб олманглар. давоми...

3643 11:00 / 28.06.2020
452. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Эй Абдуллоҳ ибн Амр Сен кечани бедор ўтказиб, доимо давоми...

4089 14:00 / 25.12.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг саховатли зот эдилар. У кишининг саховати олдида бошқа саховатлар ип эша олмас эди.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

4269 20:03 / 28.04.2017
164. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ҳунайн кунида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимлашда баъзи одамларни бошқалардан устун давоми...

6844 14:10 / 22.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар