1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизда илк вақф меҳмонхонаси очилди

09:47 / 14.10.2019 2430 pdf Ўқиш режими + -

Зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Сурхондарё вилояти Ҳаким Термизий зиёратгоҳи атрофида вақф меҳмонхонаси очилди. Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабар беради. Ушбу маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов ва вилоят бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддиновлар иштирок этди.

Янги меҳмонхонада зиёратчилар учун барча қулайликларга эга шарт-шароитлар яратилган бўлиб, замонавий услубда жиҳозланганлиги қайд этилди. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга бўлиб юқори хизмат кўрсатувчи қулайликларга эга люкс ҳамда ярим люкс хоналарни ўз ичига олади. Меҳмонхона ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. Бу эса дам олувчи ва йўловчилар учун хоҳлаган вақтда келиб танаввул қилиш имкониятини беради.

Яна бир жиҳати меҳмонхонанинг Тошкент-Термиз халқаро магистрал йўлининг ёнида эканлиги Исо Термизий, Султон Саодат, Кампиртепа, Фаёзтепа ҳамда Ҳаким Термизий зиёратгоҳ ва тарихий ёдгорликларига тез фурсатда етиб олиш имконини беради.

Шунингдек очилиш маросимида вилоятдаги 30 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва Қибла кўрсатгичи ўрнатилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, истиқболда меҳмонхонани ҳалол стандартига мос ҳолатга келтириш кўзда тутилган.

Меҳмонхона фаолиятидан келиб тушган маблағлар вақф мулкларини тасарруф этиш ҳамда хайрия мақсадлари учун ишлатилади.

«Вақф» хайрия жамоат фонди ушбу меҳмонхонанинг ташкил этилиши ва фаолиятининг йўлга қўйилишида кўмак кўрсатган саховатпеша ҳомийларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистоннинг диний тадқиқот муассасалари Малайзия Исломий Даъват Институти IKIM билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати давоми...

1870 10:00 / 07.06.2020
Шу йилнинг 24ndash28 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Иордания Ҳошимийлар давоми...

456 09:35 / 25.11.2025
Бирлашган Араб Амирликлари дунёдаги биринчи онлайн савдо платформасини ишга туширди. Бу платформа маҳаллий фермерларга ўз маҳсулотларини дунёнинг турли давоми...

2365 16:30 / 25.08.2021
Туркиянинг .Tuumlrkiye, газетасида .Ўзбекиcтон туризм юлдузига айланиб бормоқда, сарлавҳали мақола чоп этилди. Бу ҳақда .Дунё, АА манбаси хабар берди..Саёҳат, рукнида чоп давоми...

2007 09:00 / 04.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021