1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Биринчи мусулмон аёл Президент Ҳалима Яқуб

11:30 / 12.11.2019 4605 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сингапур давлатининг биринчи ҳижоб кийимидаги аёл Президент Ҳалима Яқуб ҳисобланади. Унинг асосий позицияси «Экстремистик терроризм ва исломофобия» га қарши курашиш. Бу ҳақда Фикриятга асосланиб, yenicag.ru манбаси хабар беради.

Президент Ҳалиманинг отаси Яқуб Ҳинд, онаси эса малай бўлган. Отаси оддий қоровул бўлиб ишлаган. У Ҳалиманинг ёшлик пайтида бедарак йўқолган. Шундан сўнг, беш фарзанднинг тарбияси онасини қўлида қолди. Ҳаётнинг қийинчилик даврларида улар бир хонали уйда яшаб вояга етди. Ҳалима, болалигини эсга олар экан, 10 ёшидан бошлаб онасига нон топишда кўмаклашгани, қашшоқлик ва қийинчилик ҳақида гапиради:

«Сингапурда вояга етганим учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Менинг оилам камбағал бўлишига қарамай, яхши таълим олишга ҳаракат қилдим ва бунга муваффақ бўлдим. Натижада бу менинг сиёсий карьерам учун илк қадам бўлди ва камбағалларга ёрдам беришга имкон яратди», дейди Сингапур Президенти Ҳалима.

1978 йил Ҳалима Яқуб Сингапур Миллий университетини юриспруденция мутахассислиги бўйича ўқишни тамомлади. Сўнгра шу университетда 2001 йили магистр даражасини олди. 2016 йилда эса ушбу университет унга « Фахрий ҳуқуқ доктори» унвонини берди.

Сиёсатга киришдан олдин Ҳалима Касаба уюшмалари миллий конгрессида иштирок эта бошлади. У 2001 йилда сиёсий фаолиятини бошлаб, парламентга сайланган ва биринчи маротаба малай аёли сифатида депутат бўлган. 2011 йил ўтказилган сайловлардан сўнг, у ижтимоий ривожланиш, ёшлар ва спорт вазири, кейинчалик эса ижтимоий сиёсат ва оила вазири лавозимларига тайинланди.

2013-2017 йиллари парламент спикери бўлиб ишлади ва ушбу лавозимдаги биринчи аёлга айланди. 2017 йилда Ҳалима Яқуб президентлик лавозими учун бу курсини тарк этди. У «Яхшилик қилинг, бирга ишланг» шиори остида ўз компаниясини олдинга бошлади. Унинг ғалабаси сайловдан олдин эълон қилинди, чунки сайлов комиссияси ушбу лавозим учун бошқа номзодларга рухсат бермаган.

Шундай қилиб, Ҳалима Яқуб нафақат Сингапур президенти бўлган биринчи аёл, балки ҳижобда дунёдаги биринчи аёл президенти бўлди.

«Мен Сингапурликларни президенти сифатида ишонтираман-ки, ирқи, тили, динидан қатъий назар, ҳар бирингизга хизмат қиламан», дейди ғалаба ҳақидаги нутқида Ҳалима Яқуб.

Сингапурда ҳокимиятнинг асосий вакили анъанавий равишда ҳукумат раҳбари – бош вазир ҳисобланади. Бу ерда 1991 йилга қадар президент фақат тантанали шахс эди, аммо ислоҳотлардан сўнг унга молиявий ва кадрлар масалалари бўйича ваколат берилди – у олий судя, бош прокурор, бош штаб бошлиғи этиб тайинланди.

Ҳалима Яқубнинг беш фарзанди бор.

2019 йилда Ҳалима Яқуб Иордания стратегик тадқиқотлар бўйича Қироллик Ислом маркази томонидан тузилган дунёдаги энг нуфузли мусулмонларнинг 50 рўйхатида топ-500 таликка киритилди ва 38-ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида қайд этиш керакки Сингапур аҳолиси 5,9 миллион киши, энг катта этник гуруҳ Хитой (74 %), кейин Малайзия (13%) ва ҳиндулар (9%) ни ташкил этади. Мусулмонлар мамлакат аҳолисининг 14% ни ташкил қилади. Сингапур дунёдаги энг йирик порт ва савдо маркази бўлиб, аҳоли жон бошига 88 минг долларлик даромадга эга бўлган энг бой давлатлардан бири ҳисобланади.

Islom.uz портали 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулазиз ибн Абу Рувод айтади .Бир гуруҳ ҳожилар Каъбага кириб келишди. Уларнинг орасида бир аёл ҳам бор эди. У тинмай .Роббимнинг байти қаерда, дер, ёнидагилар давоми...

3331 07:30 / 04.03.2019
Одамлар билан бўладиган муомалада ўзимизни қандай тутишни белгилаб берувчи қоида Аллоҳ азза ва жалланинг .Одамларга яхши сўз айтинг, Бақара сураси, 83оят деган давоми...

2777 10:05 / 12.12.2019
Бир аёл ҳар бир қилган ишини, ҳар бир айтган сўзини .бисмиллаҳ, билан бошлар эди. Бу эса аёлнинг мунофиқ эрининг ғашига тегарди. Бир куни эри уни хижолат қилишни давоми...

1981 08:08 / 14.08.2020
Ёмон хаёлларнинг келиши қалбда иймон борлигининг аломатидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан васваса ҳақида сўралди. Абдуллоҳ ибн Масъуд давоми...

4192 15:00 / 24.11.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021