1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Масжидни тоза тутиш

05:00 / 01.03.2024 3794 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَة رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا أَسْوَدَ أَوِ امْرَأَةً سَوْدَاءَ كَانَ يَقُمُّ الْمَسْجِدَ، فَمَاتَ، فَسَأَلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَنْهُ، فَقَالُوا: مَاتَ، قَالَ: «أَفَلَا كُنْتُمْ آذَنْتُمُونِي بِهِ؟ دُلُّونِي عَلَى قَبْرِهِ»، فَأَتَى قَبْرَهُ فَصَلَّى عَلَيهِ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир қора киши ёки аёл масжидни тозалаб юрар эди. У вафот қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақда сўрадилар. «У вафот этди», – дейишди. «Буни менга билдирсаларингиз бўлмасмиди? Менга унинг қабрини кўрсатинглар!» – дедилар ва унинг қабрига бориб, (жаноза) намоз ўқидилар».

Учовлари ривоят қилишган.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «عُرِضَتْ عَلَيَّ أُجُورُ أُمَّتِي حَتَّى الْقَذَاةُ يُخْرِجُهَا الرَّجُلُ مِنَ الْمَسْجِدِ، وَعُرِضَتْ عَلَيَّ ذُنُوبُ أُمَّتِي فَلَمْ أَرَ ذَنْبًا أَعْظَمَ مِنْ سُورَةٍ مِنَ الْقُرْآنِ أَوْ آيَةٍ أُوتِيَهَا رَجُلٌ ثُمَّ نَسِيَهَا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга умматимнинг ажрлари, ҳаттоки кишининг масжиддан чиқарган чўпи ҳам кўрсатилди. Менга умматимнинг гуноҳлари ҳам кўрсатилди. Қуръондан бир сура ёки оят берилган одамнинг уни унутганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим», – дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ عُمَرَ كَانَ يُجَمِّرُ مَسْجِدَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم كُلَّ جُمُعَةٍ. رَوَاهُ أَبُو يَعْلَى.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини ҳар жума куни хушбўй қилардилар».

Абу Яъло ривоят қилган.

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадис» китобидан

Муаллиф
Azizxo'ja Inoyatov
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади . . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар жунубликдан, жума куни, қон давоми...

6920 04:00 / 09.08.2024
t . . Абдурраҳмон ибн Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Оталарининг кўзи ожиз бўлиб қолгач, у киши етаклаб юрар давоми...

8770 05:00 / 31.01.2025
t . , . . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир аёл .Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ўтирадиган бирор нарса ясатиб берайми, менинг дурадгор ғуломим давоми...

1653 11:30 / 18.10.2024
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани қуёш оққан пайтда ўқир эдилар,.Абу Довуд ривоят қилган. . давоми...

2115 00:45 / 13.10.2023