1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Чириб кетадиган жасадим учун ғам чекмайман

10:15 / 28.11.2019 4096 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қувайтлик адиба Нодия Жоруллоҳ раҳимаҳуллоҳ вафот этди. У вафотидан олдин қуйидагиларни ёзиб қолдирган эди:

«Ўладиган пайтимда ташвишланмайман. Чириб кетадиган жасадим учун ғам чекмайман. Мусулмонлар керакли ишларни қилишади барибир. Улар қуйидагилар:

1. Кийимларимни ечишади.

2. Ювишади.

3. Кафанлашади.

4. Уйимдан чиқаришади.

5. Мени янги масканимга олиб боришади.

6. Жанозамни кузатгани кўп кишилар келади. Улар мени дафн қилиш учун ишларини, ваъдаларини тарк қилиб келишади. Уларнинг кўпчилиги бирор кун менинг насиҳатим ҳақида фикрламаган.

7. Нарсаларим қолади. Калитларим, китобларим, жомадонларим, оёқ кийимларим ва ҳоказо...

Оилам бир қарорга келишса нарсаларим менга фойда бериши учун садақа қилишади. Дунё мен учун хафа бўлмаганига ишонишади. Менсиз ҳам ҳаёт тўхтаб қолмаслигига, иқтисод давом этишига, лавозимимни давом эттириш учун бошқа инсон тайинланишига, бойликларим меросхўрларимга тақсимланишига ишонишади. Аммо молимнинг ҳисобини мен бераман. Кўпини ҳам, озини ҳам, арзимасини ҳам, қадрлисини ҳам...

Ўлганимдан сўнг мендан кетадиган аввалги нарса исмим бўлади. Мени «маййит» дейишади. Исмимни айтишмайди. Жанозамни ўқиётганда «тобутни олиб келинг» дейишади. Исмимни айтишмайди. Шунинг учун менинг насабим ва шуҳратим мағрурлантирмайди.

Бу дунё қанчалар арзимас! Бизни кутиб турган олам қанчалар буюк!

Билгин! Сен учун маҳзун бўладиганлар уч қисмдир:

1. Сени юзаки танийдиганлар. Улар ўлган кунинг бирровга сенга ачиниб сўнг дарҳол унутишади.

2. Дўстларинг. Улар сал узоқроқ эслашади. Сўнгра ўз ҳаётларига, ҳатто кулгуларига қайтишади.

3. Уйдагилар. Улар чуқур қайғуришади. Бир ҳафта, бир ой, бир йил, сўнгра улар ҳам сени ўз хотиралари қаърига улоқтиришади.

Инсонлар орасидаги қиссанг шу билан тугайди.

Ҳақиқий қиссанг охиратда бошланади. Сендан гўзаллигинг, молинг, сиҳҳатинг, фарзандларинг, уй-жойинг ва турмуш ўртоғинг ажраган. Сенга фақат амалларинг қолган. Ҳақиқий ҳаёт бошлагансан. Савол туғилади: Охиратга, қабрга нима ҳозирлагансан? Бу ўйлашга арзигулик ҳақиқатдир. Шунинг учун фарзларга, нафлларга, яширин садақаларга, солиҳ амалга, тунги намозга ҳарис бўл! «Шоядки нажот топсанг...».

Тасаввуфда «робитаи мавт» тушунчаси бор. Яъни, ўлимга боғланиш. Бунинг фойдаси кўп. Инсонни туғёнга кетмаслигига, кибр қилмаслигига, узун орзуларга берилмаслигига ана шу «робитаи мавт» нинг таъсири катта.

Дунёда бир олийгоҳга ўқишга кирмоқчи бўлсак имтиҳон олишади. Имтиҳон олдидан қўрқув ва ҳаяжонни барчамиз тотиб кўрганмиз.

Ўйлаб кўрингчи, охират диёрига соғ-саломат ўтиб олиш учун имтиҳон топширишга тайёрмисиз?

Ақидангиз тўғрими, соғломми? Аҳкомларга тўғри амал қилаяпсизми?

Руҳий томондан покмисиз?

Имтиҳонда асосан савол шу мавзулардан бўлади.

Бизни кутиб турган қадарнинг бари номаълум. Аммо ўлим бундан мустасно...

«Эслатинг, чунки эслатиш мўъминга манфаат беради».

 Абдулқодир Полвонов

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Роҳибнинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом рисолатлари ҳақидабашорат берганиТарихчиларимиз, муҳаддислар ва сийратчиларимиз Буҳайро исмли роҳиб билан Абу Толиб давоми...

3041 17:04 / 24.11.2018
Доктор Мустафо Маҳмуд дейди .Аллоҳ таоло марака, жангдаги нусратни нафсни устидан нусратга эришиш билан боғлади. Бу ҳақда Ўзининг китобида баён қилиб .Толут аскар давоми...

4223 16:00 / 16.03.2023
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сафарлардан бирида қоронғи тушгач, бир қишлоқда тўхтадилар. Тунаш учун масжиддан бошқа жой топа олмагач, у ерга кириб, энди ётмоқчи бўлган давоми...

6837 09:00 / 08.10.2020
Исломда қандай сарфхаражат бўлмасин, унда исрофга йўл қўймаслик доимий равишда таъкидланади. Бу маъно Қуръони карим оятларида ва Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3854 08:30 / 15.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021