1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг

14:03 / 27.12.2019 3470 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ

Бақара Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Айт: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Пок бўлмагунларича уларга яқинлашманглар. Қачонки пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир». (Бақара сураси, 222- оят).

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Яҳудийлар уларнинг аёллари ҳайз кўрса, бирга овқатланмай ва бирга ётмай қўяр эдилар. Саҳобалар Набий алайҳиссаломдан бу ҳақда сўрадилар. Ва Аллоҳ таоло «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар» оятини нозил қилди. Шундан кейин Набий алайҳиссалом: «Жинсий алоқадан бошқа ҳамма нарсани қилсангиз бўлади», дедилар».

«Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар».

Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳайзни бундай таърифлайдилар: «Тўққиз ёшдан эллик беш ёшгача бўлган, касал ёки ҳомиладор бўлмаган аёл жинсига мансуб инсоннинг раҳмидан чиқадиган қондир. Ҳайзнинг энг оз муддати уч кечаю уч кундуз, энг купи ўн кечаю ўн кундуздир. Ҳайзнинг энг оз муддатидан оз, энг кўп муддатидан кўп ёки аёл кишининг одатидан ортиқ келадиган қон истеҳоза дейилади».

Демак, одамлар ҳайз ҳақида сўрадилар. Жавоб оятда қуйидагича келди:

«У кўнгилсиз нарсадир».

Яъни ҳайз нопок, кўнгилга ёқмайдиган, озор берадиган нарсадир. Шунинг учун

«Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг», яъни уларга жинсий яқинлик қилманг.

Ҳайзи тўхтаган аёл ғусл қилгандан кейин пок бўлади. Агар ғуслга узрли бўлса, таяммум қилади. Шундан кейин унга жинсий яқинлик қилса бўлади. Ҳанафий мазҳабида ўн кунлик ҳайз кўрган аёлга ҳайзи тўхташи билан яқинлик қилса бўлади. Ўн кундан оз муддат ҳайз кўрган аёлга эса ҳайзи тўхтаб, ғусл қилганидан кейин ёки агар ғусл қилмаса, бир намознинг вақти ўтганидан кейин яқинлашишга рухсат берилган.

«Қачонки пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг», дегани «Олд тарафдан яқинлик қилинг, орқадан эмас», деганидир.

«Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир», дейилиши «Бу ҳукмни билмаган чоғларида мазкур йўл-йўриққа хилоф иш қилган бўлса, тавба этсин, бундан кейин доимо покликка, айниқса, ҳайз масаласида алоҳида эътибор берсин», деганидир.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Албатта, Роббинг ризқни хоҳлаган кишига кенг қилур ёки тор қилур. Албатта, У бандаларидан ўта хабардор ва кўриб турувчи давоми...

1818 19:00 / 05.03.2024
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва сенга Китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги барча китобни тасдиқловчи ва уларнинг устидан назорат давоми...

1789 19:00 / 08.10.2024
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қўрқув ила қоим бўлинг. Бақара сураси, давоми...

4025 12:00 / 08.03.2020
.Эй иймон келтирганлар Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилманг. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас, Моида давоми...

1561 19:00 / 02.04.2025
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021