1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср Араб Республикасида ўтказиладиган 27- халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз қатнашади

09:57 / 07.02.2020 2199 pdf Ўқиш режими + -

Шу йилнинг 8-13 февраль кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида 27- халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади.

Мазкур мусобақа машҳур Қуръон ҳофизларини Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси сифатида таниқли машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад номи билан аталиб, унда марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомаднинг оила аъзолари ҳам фахрий меҳмон сифатида қатнашади.

Мусобақа қуйидаги 4 йўналишда бўлиб ўтади:

— Қуръони каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёддан билиши билан бирга Қуръони каримнинг луғавий маъноларини ҳам билиши.

— Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши.

— Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши (Африка давлатлари қорилари учун).

— Қуръони каримни тўлиқ тажвид қоидаси билан ёддан билиши, ўсмирлар учун (иштирокчининг ёши 12 ёшдан ошмаслиги керак).

Маълум қилинишича, бу йилги мусобақада таклиф қилинган 65 та давлатдан қорилар иштирок этади.

Юртимиздан Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтадиган Шайх Абдулбосит Абдуссомад номли 27-халқаро Қуръони карим мусобақасининг биринчи йўналишида қатнашиши учун кеча Миср Араб Республикасига жўнаб кетди. Биз вакилимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Манчестер Юнайтед, яримҳимоячиси Поль Погба мусулмонлар учун Рамазон ойида фарз амал ҳисобланган рўза тутиш ҳақида гапириб, бу унинг ўйинларига ҳеч қандай давоми...

2405 18:01 / 25.04.2021
1 июнь куни Фарғона шаҳридаги .Янги чек, масжидида .Йил имоми ndash 2024, кўрик танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Фарғона шаҳрида фаолият юритаётган имомхатиблар давоми...

1474 15:30 / 04.06.2024
Garuda Indonesia авиакомпанияси Рамазон ойининг сўнгги 10 куни мобайнида мусулмон йўловчиларига парвоз вақтида Қуръони каримни ўқиш учун тақдим этмоқда. Бу ҳақда давоми...

2007 14:00 / 28.05.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 2026 йил 5 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд давоми...

1156 09:23 / 09 январь
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021