1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Муфтий ҳазрат Подшоҳ Салмон номидаги ҳадис академиясига аъзо бўлдилар

09:23 / 09 январь 1155 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 2026 йил 5 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд номидаги Ҳадиси шариф академияси Илмий Кенгашига  аъзо бўлдилар.

Бу қувончли воқеа Янги Ўзбекистонда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро даражадаги юксак эътирофи бўлиб, Муфтий ҳазратларининг дин ривожи, уммат саодати ва халқлар ҳамжиҳатлиги йўлидаги хизматларига берилган юксак баҳодир.

Зеро, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби йирик ҳадис илми олимлари – буюк муҳаддислар заминидаги уламонинг Ислом оламидаги энг нуфузли муассаса ҳисобланган Ҳадиси шариф академияси аъзолигига қабул қилиниши ҳақли эътирофдир. Юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар натижасида, келгусида яна бухорийлар, термизийлар етишиб чиқади, инша Аллоҳ.

Ушбу халқаро академия Муфтий ҳазратлари аъзо бўлган олтинчи халқаро ташкилот бўлиб, бундан аввал Абу Даби тинчлик форуми (БАА, 2023 й.), Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар, 2023 й.), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА, 2024 й.), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони, 2024 й.) ва Ислом олами уюшмаси (Саудия Арабистони, 2024 й.) аъзолигига қабул қилинган эдилар.    

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, академия ҳадисларни жамлаш, таснифлаш, тадқиқ этиш, нашр қилиш ва мазкур йўналишларда ўқув дастурлари ва кадрлар тайёрлаш, анжуманлар, мусобақалар ўтказиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, халқаро ҳамкорлик қилишга эътибор қаратади. Шунингдек, ташкилот динда чуқур кетиш, мутаассиблик кабилардан қайтарaди ва мўътадилликка тарғиб этади.

Академия 2017 йилда Подшоҳ Салмон фармони билан ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Мадина шаҳрида жойлашган. Мазкур академия ва унинг ҳузуридаги Илмий Кенгашга Саудия Арабистони йирик Уламолар Ҳайъати аъзоси Шайх Муҳаммад ибн Ҳасан Оли Шайх  раҳбарлик қилади.

Қайд этиш керакки, Муфтий ҳазратларининг ушбу нуфузли ташкилотга аъзо бўлишлари Аллоҳ таолонинг иродаси билан 35 йилдан зиёд вақт мобайнида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашдаги меҳнатлари самарасидир. Фаолиятларига оид батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Ҳадиси шариф академиясидаги фаолиятларида Аллоҳ таолодан куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил, 6 июнь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация халқаро конференцияда давоми...

2037 12:30 / 06.06.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров раислигида олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида диний таълим сифатини давоми...

2413 13:26 / 08.11.2021
Кейинги йилларда юртдошларимизнинг .Умра, зиёратига бориб келишида турли муаммоларга дуч келиш ҳолатлари аниқланмоқда. Хусусан, туризм фаолияти билан давоми...

2165 18:40 / 18.05.2024
Парламентнинг турли фракцияларидан 53 нафар депутат исломофобияни .Ирқчиликнинг бир тури, сифатида тан олишни талаб қилди, деб ёзади Буюк Британиянинг The Independent давоми...

2759 10:02 / 17.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021