1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Умра» тадбирларини ташкил этиш бўйича янги тартиб жорий этилди

18:40 / 18.05.2024 2148 pdf Ўқиш режими + -

Кейинги йилларда юртдошларимизнинг «Умра» зиёратига бориб келишида турли муаммоларга дуч келиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, туризм фаолияти билан шуғулланаётган айрим тадбиркорлар «Умра» сафарига кетиш ҳақидаги рекламаларда берилаётган ваъдаларини бажармаётгани, манзилга етиб борганда меҳмонхоналар билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги, кўп ҳолларда эса зиёратчилар бориш-келишда самолёт рейсларининг белгиланган санадан кечикиши каби ҳолатларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан муҳокама қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун бу каби муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Мазкур Қонун зиёратчилар «Умра» амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, хорижда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун билан «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ва «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Бунда ушбу лицензия Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан берилиши ҳамда ушбу лицензияни олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи белгиланмоқда.

Мазкур Қонун билан амалга оширилиши учун рухсат ва тегишли ҳужжатларни талаб этадиган фаолият турлари қаторига Давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини амалга оширганлик учун ҳам рухсатнома олиш қўшимча сифатида киритилмоқда.

Бундан ташқари, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар қаторига қўшимчалар киритилмоқда.

Эндиликда «Умра» тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.

Сенаторларнинг фикрича, Қонуннинг қабул қилиниши юртдошларимизнинг энг муқаддас амалларини эмин-эркин ва хавфсиз бажаришига, бу борада ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланишига, турли фирибгарликларнинг олди олинишига, энг муҳими мазкур жараёнда ҳар бир фуқаро давлат ҳимоясида бўлишига хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Манба: senat.uz

 

Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг диниймаърифий ташкилотлар ва илмий марказлар давоми...

1467 14:09 / 23.10.2024
22 ёшли покистонлик кўриш қобилияти заиф бўлган ҳофизи Қуръон Муҳаммад Шероз IQNA мухбири билан Қуръони карим ва кундалик ҳаёт ҳақида суҳбатлашди.Ҳофиз бу йил давоми...

3151 12:10 / 11.04.2019
Мўмин мусулмонлар Миср диёри, балки бутун Ислом оламида тенгсиз ақийда олими бўлган устоз аллома Тоҳа АлДассуқий АлҲубайшийдан жудо бўлди.Шу муносабат билан давоми...

2402 19:44 / 05.12.2020
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларига кириш тест натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар мандат натижаларини ўзлари давоми...

1929 18:39 / 31.08.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021