1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломшунос олим, шайх Сулаймон Ғани «Hilol nashr»га ташриф буюрди

20:01 / 22.02.2020 2759 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизга Лондондан ташриф буюрган исломшунос олим, шайх Сулаймон Ғани ҳафизаҳуллоҳ бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишмоқда. Ушбу зиёрат «Hilal travel» сайёҳлик фирмаси орқали амалга оширилди. 

2020 йил 22 февраль куни Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган «Hilol nashr» нашриёт-матбаасига исломшунос олим, шайх Сулаймон Ғани бошчилигидаги меҳмонлар ташриф буюришди. Меҳмонлар даставвал  «Hilol nashr»нинг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётлари ва илмий мерослари билан яқиндан танишдилар. У зотнинг шогирларидан Абдуманнон Абдуллоҳ домла, «Hilol nashr» нашриёт-матбааси директори   Абдувоҳид Саттиев ва Фозилжон Абдулқайюм меҳмонларга шайх ҳазратларининг таълиф ва таржима асарлари ҳақида маълумотлар бериб ўтишди. Кейин меҳмонлар «Hilol nashr» савдо дўкони фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Савдо дўконидан сўнг исломшунос олим шайх Сулаймон Ғани бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига ташриф буюришди. Меҳмонлар масжидда аср намозини жамоат билан адо қилдилар. Намоздан кейин масжид имом хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ шайх Сулаймон Ғани билан учрашди. 

Учрашув якунида юртимизнинг азиз меҳмонлари хайрли дуолар қилишди.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, шайх Сулаймон Ғани 1969 йил 29 август куни жанубий Африкада таваллуд топди. У болалигиданоқ ҳақиқат ва билимга интилувчан бўлган.

Исломшунос олим, шайх Сулаймон Ғани илмга қизиқувчанликдан ташқари, саёҳат қилиш ва дунёни кашф этишни хоҳларди. У Покистондаги Жамия Исломия Бинорида уч йил таҳсил олади. Кейин Ал Азҳарга Араб тили ва Исломшунослик фанларини ўрганиш учун ҳужжат топшириб, ўқишга қабул қилинади. Сўнгра, икки йилни Қоҳирада яшаб, илмини давом эттиради.

Энг юқори таълим академияларидан бири ҳисобланмиш Саудия Арабистонидаги Мадина университетида таҳсил олиш унинг орзуси эди. Бироқ кўп қийинчиликлардан сўнг у 1994 йил университетнинг Ҳадис факультетига қабул қилиниб, жанубий африкалик ягона талаба бўлади. Кейинги 4 йилни тафсир ва ҳадис илмини ўрганишга сарфлайди.

1998 йиллар охирида Шайх Сулаймон Ғани Лондонга келади. Лондон университетининг Шарқ санъати ва илми бўлимида ўқиш имконига эга бўлади. 2001 йилда исломшунослик магистр даражасини олади. Бу оралиғда Балҳам масжидида дарс бериш имконияти пайдо бўлади. Қисқа вақт имом хатиб ва бир қатор вазифаларни ўз зиммасига олади. Жумладан, бошланғич таълим ёшидаги ўқувчиларга Қуръони каримни ўргатиб, жамоат ишларида фаол қатнашиб келган.

2010 йилда шайх Сулаймон Ғани Лондонда Аҳмадийя корхонасига бойкот эълон қилиб, унга раҳбарлик қилган. Ҳозирги кунда Лондондаги маҳаллий масжидлардан бирида имом хатиб вазифасида фаолият олиб бормоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Манба
Hilal Travel
Мавзуга оид мақолалар
Мисрдаги машҳур ислом университети алАзҳар мусулмон дунёсини Ислом динини ҳақоратлардан ҳимоя қилишга, Швеция ва Даниядан келадиган товарларни бойкот қилишга давоми...

1758 11:49 / 28.07.2023
Мадина шаҳрида машҳур тилшунос, муҳаққиқ олим, Мадина ислом университети профессори, дунёдаги энг кучли араб тили мутахассисларидан бири, аллома, доктор давоми...

1496 21:40 / 20.10.2023
Бугун мусулмон уммати, хусусан, Ўрта Осиё халқига катта йўқотиш, оғир жудолик етди. Ҳожи Ҳиндистоний домла раҳматуллоҳи алайҳнинг энг пешқадам шогирдлари, давоми...

3135 20:23 / 14.04.2021
Мақола мавжув эмас

4241 05:00 / 11.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021