1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ИСЛОМ ОЛАМИ ОҒИР ЖУДОЛИККА УЧРАДИ

20:23 / 14.04.2021 3134 pdf Ўқиш режими + -

Бугун мусулмон уммати, хусусан, Ўрта Осиё халқига катта йўқотиш, оғир жудолик етди. Ҳожи Ҳиндистоний домла раҳматуллоҳи алайҳнинг энг пешқадам шогирдлари, ўринбосарлари Ҳазрат Ҳикматуллоҳ домла вафот этдилар.

Марҳум домла ҳақларида кўпчилигимиз жуда кўп эшитганмиз ва муҳаббат қилганмиз.

Ҳикматуллоҳ домла исломий илмларнинг турли тармоқларида араб ва форс тилида дарс берардилар. Тожикистоннинг тоғли ҳудудларидан бирида маскан тутиб, юзлаб толиби илмларга араб тили, фиқҳ, ҳадис, тафсир, тасаввуф ва бошқа илмлардан таълим берар эдилар. У киши қадимги илм мадрасаларининг сўнги вакилларидан эдилар. Дарс бериш услублари ҳам ўша анъанавийликка асосланган эди. Тасаввуфдан иршод берардилар. Қўлларида жуда кўп олимлар етишиб чиққан. Бир қатор асарлар ҳам битганлар. Бир сўз билан айтганда, у киши замонамиз алломаси эдилар.

Ҳикматуллоҳ домла раҳматуллоҳи алайҳ ҳақиқий раббоний олимлардан эдилар. Намоз ўқишлари, ундаги хушуълари ўзи катта таълим эди. Ҳар бир нафасда Аллоҳ таолонинг ёди билан бандликлари яққол кўриниб туради. Аксар ҳолатда сукутда, зарурат бўлгандагина сўзлар эканлар. Суҳбатлари жуда ҳам ширин, мажлислари файзёб, ўзлари илмий баҳсларга ҳарис, лоақал қисқача савол жавоб, илмий суҳбат бўлишини истар эканлар. Юзларидаги нур, сўзларидаги ҳаловат, нигоҳларидаги маъно, ўзбекона илтифотлари ҳар қандай одамни ўзига ром этади. Савол берилса, далилни ҳозирлаб, кейин жавоб берар эканлар, ҳатто жуда оддий масалаларда ҳам.

Аллоҳ таолодан қиёматда у киши қатори солиҳ ва аброр бандалари билан бирга айлашини сўраймиз.

Парвардигори олам устозни Ўз раҳматига олиб, илмга қилган хизматларини ўзларига ҳамроҳ айласин, гўзал тарзда мукофотласин ва умматга хайри халаф берсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказиладиПрезидент томонидан .Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида,ги қарор имзоланди. давоми...

3612 21:35 / 08.03.2024
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида дунёдаги энг катта қўлёзма Қуръони карим саҳифасини қўлда кўчириш ишлари якунига етди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси давоми...

2143 10:31 / 12.05.2021
Шу йил 23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда давоми...

1639 18:52 / 23.11.2023
.Hilol nashr, матбаанашриёти ва Islom.uz порталининг фаол ходимлари Даврон Муҳаммадёр ва Иброҳим Муҳаммадёрларга бувижонлари Турсунхон ҳожи аянинг вафотлари муносабати давоми...

1673 11:25 / 03.04.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021