1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Аёл меросхўрлар (бешинчи мақола)

11:00 / 16.03.2020 2250 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

8. Она бир опа-сингил.

Она бир опа-сингилларнинг меросдаги ҳақлари ҳам худди ота бир ака-укаларнинг меросдаги ҳақларига ўхшайди. Ота бир ака-укаларнинг меросдаги ҳақлари юқорида баён қилинди.

9. Хотин.

Хотиннинг мерос олиши икки хил бўлади:

Биринчиси:

Эрнинг фарзанди бўлмаса, хотин мероснинг тўртдан бирини олади. Эрнинг фарзанди мерос олувчи аёлданми ёки бошқа аёлданми, фарқ қилмайди.

Иккинчиси:

Эрнинг фарзанди бўлса, хотин мероснинг саккиздан бирини олади.

Хотиннинг мерос олишдаги ҳаққининг далили Қуръони Каримда келган:

«Уларга – агар болангиз бўлмаса – сиз қолдирган нарсанинг чораги. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири. Сиз қилган васият ёки қарз (адо этилган)дан сўнг» («Нисо» сураси, 12-оят).

10. Қул озод қилган аёл.

Озод қилинган қулнинг фарз эгалари ва асабалари бўлмаса, унинг меросини уни озод қилган аёл олади. Шунингдек, аёл киши озод қилган собиқ қул кейин ўзи ҳам бошқа бир қулни озод қилган бўлса ва ўша кейин озод қилинган киши вафот этиб, унинг фарз эгалари ҳамда асабалари йўқ бўлса, унинг валосини ҳам мазкура хожа ойим олади.

(Тамом)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Саъд розияллоҳу анҳу айтадилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг тарафларига ва чап тарафларига салом беришларини кўрар эдим, ҳатто у давоми...

5070 19:00 / 26.05.2022
Муҳтарам доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларининг қаламига мансуб ушбу .Мазҳабсизлик ndash Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир, давоми...

6334 05:00 / 07.03.2017
Саҳобалар даврининг иккинчи яримига келиб баъзи фиқҳий мадрасалар бўй кўрсата бошлади. Албатта, бу ҳол дастлаб Ислом оламининг қалби бўлган Мадина ва Макка давоми...

5196 05:00 / 17.01.2017
. . . . . . . r . . . . . . . . . . . Муҳтазарни ўнг ёнбоши ила қиблага давоми...

2938 19:00 / 28.12.2023