Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ 186-дарс. Намознинг сифати (олтинчи мақола)

19:00 / 26.05.2022 5070 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وقَالَ سَعْدٌ: كُنْتُ أَرَى رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُسَلِّمُ عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ يَسَارِهِ حَتَّى أَرَى بَيَاضَ خَدِّهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Саъд розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг тарафларига ва чап тарафларига салом беришларини кўрар эдим, ҳатто у зотнинг ёноқларининг оқини ҳам кўрар эдим».

Муслим ривоят қилган.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُسَلِّمُ عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ شِمَالِهِ حَتَّى يُرَى بَيَاضُ خَدِّهِ: «السَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ، السَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.    

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнгларига ва чапларига ёноқларининг оқи кўрингудек бўлиб салом берар ва:

«Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ», дер эдилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Муқтадий имомга эргашиб салом беради.

Намозга кеч қолган одам имомнинг саломини кутиб туриши ҳам суннатдир. Фақат имом салом берганидан кейингина туриб, қолган намозини давом эттиради. Шундай қилганда, имом саҳв саждаси қиладиган бўлса, уни ҳам қилиш имкони бўлади.

Иқтидо қилувчи ён тарафда бўлса, (саломининг) бирида, тўғрисида бўлса, иккисида ҳам имомни ният қилади.

Яъни имомнинг ён тарафида намоз ўқиган одам фақат имом бор томонига салом берганда, унинг орқасида намоз ўқиган киши эса икки саломида ҳам имомни ният қилади.

Якка намозхон фақат малакни ният қилади.

Чунки у билан бирга фаришталардан бошқа ҳеч ким бўлмайди.

(Тамом)

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир. Бу ҳукмнинг далили қуйидагилар . ,. Имом Дора Қутний Абу Айюб розияллоҳу давоми...

5478 19:23 / 14.10.2021
. . .Ҳузайфа рукуъ ва саждаларини тугал қилмаётган бир кишини кўриб .Намоз ўқимадинг Агар ўлсанг, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни давоми...

5388 22:57 / 31.03.2022
КиришИнсон ҳаётида қарз олдибердиси энг аҳамиятли масалалардан бири ҳисобланади. Ҳар қандай инсон ҳаётда яшар экан, қарз олдибердисини бошидан кечирмай иложи давоми...

6609 05:00 / 19.01.2017
Уламолар ижмоъни ижмоъ билан, Қуръон ва суннатни қиёс билан насх қилиб бўлмайди, деганлар. Бу борада ихтилоф йўқдир. Насх бир қанча турларга бўлинадиndash Насх бир давоми...

4614 18:07 / 28.12.2017