Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 21 зулҳижжа | 2026 йил 07 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Маййитга савоби етадиган нарсалар | Фиқҳ дарслари (279-дарс)

19:00 / 25.04.2024 3455 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барча уламолар маййитнинг дуо, истиғфор, садақа ва ҳаж каби баданий-молиявий ибодатлардан манфаат олишига иттифоқ қилганлар.

Уламолар намоз ва Қуръон қироати каби баданий ибодатлардан маййит фойда олиши ҳақида бир оз ихтилоф қилганлар.

 Ҳанафийларнинг мухтор (ихтиёр) қилган қавллари бўйича, қорилар қабрнинг олдида ўтириб қироат қилсалар бўлади. Бошқа ерлардаги қироатнинг савоби етиши ҳақида шубҳа йўқ. Чунки Қуръон қироати бўлган ерга раҳмат ва барака нозил бўлади. Қуръон қироатидан кейинги дуонинг қабул бўлиши осон.

 Ҳанбалийлар: «Қабр олдида қироат қилса бўлади», деганлар ва унга Йаасинни ўлганларга ўқиш ҳақидаги ҳадисларни далил қилганлар.

Моликийлар: «Маййитга унинг ўлимидан кейин ва қабр олдида қироат қилиш макруҳ, чунки аввалгилар бундай қилмаган», деганлар. Аммо уларнинг кейинги уламолари: «Қуръон қироати ва зикр қилиб, савобини маййитга бағишлаш мумкин ва бундан бағишловчига ҳам ажр бўлади», деганлар.

Аввалги шофеъийлар: «Маййитга ўзининг амалидан бошқа амал манфаат бермайди», деганлар.

Аммо кейинги уламолари таҳқиқ қилиб, «Фотиҳа ва бошқа сураларнинг қироати савоби ўлганларга етади», деганлар. Одамлар шунга амал қилганлар.

Шундай қилиб, тўрт мазҳабнинг барчаси Қуръон қироатининг савоби ўтганларга етишига иттифоқ қилганлар.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
XVI аср ndash XX аср бошлариБошланғич таълим мактабхоналарда ўтилган бўлиб, 15 ёшларгача давом қилган. Мактабдорга мактаб вақфи бўлса, йилига 5001000 тиллодан ҳақ берилган. давоми...

7285 05:00 / 19.01.2017
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . r давоми...

5286 19:01 / 14.04.2022
1. Туғишган акауканинг ўғли.2. Ота бир акауканинг ўғли.3. Ўз амакиси.4. Ота бир амаки.5. Туғишган амакининг ўғли.6. Ота бир амакининг ўғли.Ушбу олти бандда зикр қилинган давоми...

2609 11:02 / 10.02.2020
. . . . . . Садақаи фитр ҳур, мусулмон ва ўсмаса ҳам закот нисобига етган моли бор одамга вожиб бўлади. Ўша ўсмас нисоб ила унга садақа давоми...

1749 19:00 / 22.05.2025