Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ 187-дарс. Бир намозга алоҳида сурани тайин қилиш макруҳдир

19:05 / 02.06.2022 5374 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом жума ва икки ийдда, шунингдек, бомдодда, шом ва хуфтоннинг аввалги икки ракъатида намозни вақтида адо қилса ҳам, қазо қилса ҳам овоз чиқариб қироат қилади. Бошқаларида ундай эмас.

Якка намозхон намозни вақтида адо этса, ўзи билади. Агар қазони ўқиса, ичида қироат қилиши вожибдир.

Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттиришдир. Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир.

Бу ҳукм нутққа боғлиқ «талоқ», «қул озод қилиш», «истисно» каби барча нарсаларга оиддир.

Қироатнинг суннати сафарда шошиб турилганда Фотиҳа билан хоҳлаган сурани, омонликда Буружга ўхшашни қироат қилишдир.

Ҳазарда(муқимликда)ги қироатда бомдод ва пешинда тиволи муфассални, аср ва хуфтонда авсати муфассални, шомда эса қисори муфассални яхши деганлар.

Ҳужуротдан Буружгача тиволи муфассалдир. Ундан «Лам якун»гача авсати муфассалдир. Ундан Қуръоннинг охиригача қисори муфассалдир.

Заруратда тақозои ҳолга қаралади.

Бир намозга алоҳида сурани тайин қилиш макруҳдир. Муқтадий жим туриб қулоқ солади. Шунингдек, хутбада ҳам. Илло, қачон имом «Йа айюҳаллазина ааману соллуу алайҳи»ни қироат қилса, эшитувчи ичида салавот айтади.

Юқорида ўтган матнларда намозда нималарни овоз чиқариб қироат қилиш, қайси намозда қандай сураларни зам сура қилиш афзаллиги, имом қироат қилганда муқтадий нима қилиши каби бир қанча муҳим масалалар зикр қилинди.

Энди ўша матн ва масалаларни ҳужжатлари билан батафсил ўрганиб чиқайлик.

Имом жума ва икки ийдда, шунингдек, бомдодда, шом ва хуфтоннинг аввалги икки ракъатида намозни вақтида адо қилса ҳам, қазо қилса ҳам овоз чиқариб қироат қилади.

Жума намозида овоз чиқариб қироат қилинишига далил:

Аввало Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо жума намозида овоз чиқариб қироат қилганлар. Бирор марта ҳам овоз чиқармай қироат қилганлари маълум эмас. Баъзи саҳобалар Қоф сурасини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жумадаги қироатларидан ёдлаб олганларини айтишган.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Беш фарз ва витр орасида уларнинг ҳаммаси ёки баъзиси ўтиб кетганда тартибга риоя қилиш фарздир. Илло, вақт тор бўлиб қолса ёки унутса, ёхуд олтитадан давоми...

3806 19:00 / 25.05.2023
.Фуруъ, сўзи усулнинг муқобилига ишлатилиб, .шохобча, деган маънони англатади. Усулда фиқҳий аҳкомларни истинбот қилиш қоидалари устида иш боради. Фуруъда эса давоми...

8127 10:00 / 03.01.2019
Ислом оламида бешинчи аркон муборак ҳаж зиёрати адо қилинадиган зулҳижжа ойи яқинлашиб келмоқда. Йўлга қодир бўлганлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш давоми...

7986 13:30 / 19.07.2021
Намозни жамоатда ўқиш суннати муаккада эканига далиллар . ,. . . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

3865 19:00 / 28.07.2022