Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 21 зулҳижжа | 2026 йил 07 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Сафар ва унинг зидди қазо намозни ўзгартирмайди | Фиқҳ дарслари (249-дарс)

19:00 / 29.09.2023 3356 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сафарнинг зидди ҳазардир. «Ҳазар» дегани сафар бўлмаган ҳолат, ҳозир турган ҳолат деганидир.

Сафар ва ҳазар қазо намозни ўзгартирмаслиги қазо намозни ўқиш пайтининг унинг қандай ўқилишига таъсири йўқлигидандир.

Мисол учун, биров сафарда қазо намоз ўқимоқчи бўлса, намозни қай ҳолда қазо қилгани эътиборга олинади. Агар ҳазарда қазо қилган бўлса, гарчи унинг қазосини сафарда ўқиётган бўлса ҳам, тўлиқ ўқийди. Сафарда қазо қилинган намозни ҳазарда ўқиётган бўлса ҳам, қаср қилиб ўқийди.

Маъсият сафари рухсатларда бошқаларига ўхшайди.

Чунки ифтор (рўза тутмасликка) ва қасрга рухсат берган оят ҳамда ҳадисларда сафарнинг қандай бўлиши шарт қилинмаган. Уларда умумий «сафар» истилоҳи ишлатилган.

Аллоҳ таоло Моида сурасида:

ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ

 

«Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз, ёхуд сиздан бирингиз ҳожатдан келса, ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангиз-у, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ ила таяммум қилинг», деган (6-оят).

Аллоҳ таоло Нисо сурасида:

ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ

«Ер юзида кезиб юрганингизда намозни қаср қилишингизда сизга гуноҳ йўқ», деган (101-оят).

 

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намознинг тўғри бўлиши шартларидан ташқари, жуманинг тўғри бўлиши учун ҳам алоҳида қўшимча шартлар бор. Улар қуйидагилардан иборат 1. Миср ёки унинг чети давоми...

4134 19:00 / 02.11.2023
1. Зоҳирурривоя.Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммаднинг кучли қавллари.2. Имом.Имом Абу Ҳанифа.3. Шайхони ndash Икки шайх.Имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳматуллоҳи давоми...

5905 19:30 / 19.12.2019
Шом қадимдан илммаърифат маркази бўлиб келган. У ерда кўплаб анбиёлар яшаб ўтган. Бу ўлканинг одамлари Исломга кирганларидан кейин уни шавқу завқ билан ўргана давоми...

8369 11:01 / 12.12.2018
Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни .улуғ имом,, .катта имом, деб номлайди. Ҳақиқатан ҳам, у киши бу номга сазовор давоми...

5827 15:30 / 09.04.2020