Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (29-дарс). Бир неча мазҳабнинг далилли китоблари

21:10 / 17.04.2019 5933 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир неча фиқҳий мазҳабнинг қарашларини ўзида жамлаган китобларни уламолар «фиқҳул муқорин» дейишади. Бу истилоҳни сўзма-сўз таржима қиладиган бўлсак, «яқинлаштириш фиқҳи» деган атама пайдо бўлади. Баъзи фуқаҳолар худди шу маънода китоблар тасниф қилганлар ва ўз китобларида ҳар бир мазҳабнинг далилини ҳам келтирганлар.

1. «Муғний».

Бу китобнинг муаллифи Муваффақуддин Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Қудомадир. У киши ҳанбалий мазҳабида бўлган.

«Муғний» ўзига хос фиқҳий энциклопедиядир. Аслида «Муғний» «Мухтасари ал-Харақий»нинг шарҳидир. Шунинг учун ҳам «Муғний» фиқҳий боблар асосида бўлган.

Муваффақуддин Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Қудома ўз китобида ҳар бир масалани батафсил шарҳ қилади ва унга оид далилларни келтиради. Сўнгра фуқаҳоларнинг мазҳабларини баён қилади. Уларнинг иттифоқ қилган ерларини айтади ва ҳеч бир тарафкашсиз ҳолда далилларни муноқаша қилади, фуқаҳоларни эҳтиром қилган ҳолда кучли далилни кўрсатиб ўтади.

2. «Мажмуъ шарҳул Муҳаззаб».

Бу китобнинг муаллифи Шофеъий мазҳабидаги машҳур олим Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававийдир (ҳижрий 676 санада вафот этган).

Имом Нававий бу китобда Абу Исҳоқ Шерозийнинг «Муҳаззаб» номли асарини шарҳ қилган. У ўз шарҳида луғавий ва лафзий маъноларни шарҳ қилиш билан бирга, фиқҳий истилоҳларни таърифлайди. Айни пайтда саҳиҳ, ҳасан, марфуъ ва заиф ҳадисларни ҳамда ровийларни зикр қилади. Кейин осон иборалар ила ҳукмларни баён қилади.

Шунингдек, фиқҳий қоидаларни ҳам эслатади. Кўрилаётган масалага оид шофеъий уламоларнинг фикрларини келтиради. Бошқа мазҳабларнинг қарашларини ҳам баён қилади.

“Фиқҳий йўналишлар ва китоблар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарам доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларининг қаламига мансуб ушбу .Мазҳабсизлик ndash Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир, давоми...

6334 05:00 / 07.03.2017
Кофирлик ҳақида фатво бериш Динда ғулувга кетиш оқибатида асримизнинг долзарб масаласига айланган муаммолардан бири мусулмонларни .кофир, деб фатво давоми...

3955 05:00 / 06.03.2017
. . . . . . . . . . . . . . . Бомдоддан олдин ва пешин, шом ҳамда хуфтондан кейин икки ракъат, шунингдек, давоми...

4649 19:00 / 16.02.2023
Тўрт дона туяси бор одамга закот фарз бўлмайди. Агар эгаси ўзи хоҳлаб берса, ўзининг ихтиёри. Туяларнинг номлари изоҳи қуйидаги жадвалда келади. Бинти Мухоз давоми...

2721 19:00 / 01.08.2024