Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 21 зулҳижжа | 2026 йил 07 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Отнинг закоти | Фиқҳ дарслари (296-дарс)

19:00 / 29.08.2024 2484 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَفِي كُلِّ فَرَسٍ مِنَ الْإِنَاثِ أَوِ الْمُخْتَلِطَةِ دِينَارٌ أَوْ رُبْعُ عُشْرِ قِيمَتِهَا نِصَابًا، وَلَا يَجِبُ إِلَّا فِي السَائِمَةِ، أَيْ الْمُكْتَفِيَةِ بِالرِّعْيِ فِي أَكْثَرِ الْحَوْلِ وَلَا فِي الصِّغَارِ، إِلَّا تَبَعًا لِلْكِبَارِ، وَلَا فِيمَا يَعْمَلُ.

وَالْوَاجِبُ الْوَسَطُ، فَإِنْ لَمْ يُوجَدْ يَأْخُذُ الْعَامِلُ الْأَدْنَى مَعَ الْفَضْلِ، أَوِ الْأَعْلَى وَيَرُدُّ الْفَضْلَ.

Урғочи ва (эркак-урғочи) аралаш отларнинг ҳар биридан бир динор ёки қийматининг ўндан бирининг тўртдан бири, агар нисобга етган бўлса.

Фақат далада ўтлайдиган, яъни йилнинг кўп қисмида яйловда боқиладиган ҳайвондангина закот бериш фарз бўлади. Кичикларидан ҳам берилмайди. Илло, катталарга тобе бўлсалар, берилади. Иш ҳайвонларида ҳам закот йўқ.

Ўртачасини олиш вожибдир. Агар топилмаса, закотчи кичигини олиб, устига қўшимча олади ёки каттасини олиб, ортиғини қайтаради.

Бу матндаги маъно Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ижтиҳодига биноан келган. Аммо бу масалада ҳанафийларнинг ўзлари ҳам турлича ижтиҳод қилганлар.

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг наздида ёлғиз урғочи  ҳамда урғочи-эркак аралаш отлардан закот олинади. Абу Юсуф ва Муҳаммаднинг наздида битта урғочи отдан ҳам, урғочи-эркак аралаш отлардан ҳам закот олинмайди.

Шунингдек, ҳанафий мазҳаби уламолари отнинг нисоби ва ундан чиқариладиган закот миқдори ҳақида ҳам бир неча хил фикр айтганлар.

Баъзилари учтадан олинади деган, баъзилари бештадан деган. Бошқалари эса иккитадан – бир урғочи ва бир эркак отдан олинади деган. Саҳиҳ қавлга кўра, Абу Ҳанифанинг наздида нисоб этиборга олинмаган.

Бериладиган закот ҳар бир отдан бир динор ёки отнинг нархини пулга чақиб, ҳар икки юз дирҳамдан беш дирҳам чиқаришдир.

Бугунги куннинг тили билан айтганда ҳар бир отдан унинг қийматининг қирқдан бири – икки ярим фоизи миқдорида закот берилади.

Қуйидаги отлардан закот олинмайди:

1. Миниладиган, ишлатиладиган ва жиҳодга тайёрланган отлардан закот олинмайди.

2. Тижорат учун сақланадиган отлардан закот олинади.

3. Ем бериб боқиладиган отлардан закот олинмайди.

Демак, тижорат учун боқиладиган от, хачир ва эшаклардан закот олинади.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . . . . . . . . . . . . . Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан емоқ, ичмоқ ва давоми...

1501 19:00 / 12.06.2025
Бунда қайси намознинг қай вақтда ўқилиши, беш вақт фарз намозларнинг ҳар бирининг аввалги ва охирги вақтлари, қай вақтда намоз ўқиш жоиз эмас, қай вақтда макруҳ давоми...

5546 13:30 / 20.05.2021
Рўза тутиш уч ҳолатда лозим бўлади 1. Рамазон ойига кириш билан унинг рўзасини тутиш фарз бўлади. 2. Каффоратлар лозим бўлиши ила. Мусулмон киши бировни хато ила давоми...

1573 19:00 / 03.07.2025
биринчи мақола . . . .Осмон ва ер суви ила таҳорат қилинади, гарчи кўп туриш ила ўзгарган ёки унга пок нарса аралашган бўлса давоми...

6207 14:09 / 17.09.2020