Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Биринчи ҳайит куни амаллари | Фиқҳ дарслари (368-дарс)

00:00 / 27 февраль 102 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўнг водийнинг ичида туриб, ақаба жамрасини етти марта чертиб отади. Ҳар бирида такбир айтади.

Минога келиб, жойлашиб бўлгандан кейин, энди тош отиш бошланади. Ҳайитнинг биринчи куни етти дона тош Жамраи Ақаба деб номланган жойда отилади. У жой Жамраи Кубро, Жамраи Ухро деб ҳам аталади. Тош отиладиган жойга нисбатан Мино томонда туриб, орада беш газ миқдорича масофа қолдириб (узоқроқ бўлса ҳам майли), бармоқларининг учи билан отиш керак.

Ҳар бир тош «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар», деб отилади. Агар тош бирор одамга ё нарсага тегиб кетса ҳам, махсус жойга тушса бўлди, ҳисобга ўтади. Лекин кўзланган жойга етмаса, бошқатдан отиш вожиб бўлади.

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ يَزِيدَ، أَنَّهُ حَجَّ مَعَ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَرَآهُ يَرْمِي الْجَمْرَةَ الْكُبْرَى بِسَبْعِ حَصَيَاتٍ، فَجَعَلَ الْبَيْتَ عَنْ يَسَارِهِ، وَمِنًى عَنْ يَمِينِهِ، ثُمَّ قَالَ: هَذَا مَقَامُ الَّذِي أُنْزِلَتْ عَلَيْهِ سُورَةُ الْبَقَرَةِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Абдурраҳмон ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу билан бирга ҳаж қилди. Бас, унинг катта тош отишни етти майда тош ила чап томонини қиблага, ўнг томонини Минога қилиб туриб отганини кўрди. Сўнгра:

«Шу мақомда у зотга Бақара сураси нозил бўлган», деди».

Бухорий ва Муслим риовят қилишган.

Демак, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ақаба тошини қандай қилиб отган бўлсалар, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳам худди шундай қилиб отган. Иложини қилган ҳожилар ҳам ана шундай қилиб отсалар, яхши бўлади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، يَقُولُ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَرْمِي عَلَى رَاحِلَتِهِ يَوْمَ النَّحْرِ، وَيَقُولُ: «لِتَأْخُذُوا مَنَاسِكَكُمْ، فَإِنِّي لَا أَدْرِي لَعَلِّي لَا أَحُجُّ بَعْدَ حَجَّتِي هَذِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳайит куни уловлари устида туриб тош отаётганларини ва: «Ҳаж ибодатларингизни мендан олишларингиз учун. Мен билмайман, эҳтимол, ушбу ҳажимдан кейин ҳаж қилмасман», деяётганларини кўрдим».

Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Демак, тош отишни уловнинг устида туриб адо этса ҳам бўлар экан.

Биринчи кунги Ақаба тошини отиш қуёш чиққандан бошлаб, заволгача давом этади. Иккинчи ва учинчи кунлари, ким тўртинчи кунга қолса, тўртинчи куни ҳам уч жойда тош отиш заволдан кейин бошланиб, қуёш ботгунча давом этади.

Тошни Муздалифадан ёки хоҳлаган бошқа жойдан териб олиш мумкин. Аммо одамлар отган тошлардан бўлмаслиги шарт. Майда тошлар терилади, ҳажми нўхатдан каттароқ бўлса яхши.

Тошни отиб бўлиб, тўхтаб турмасдан, у ердан тезроқ кетиш лозим.

Биринчи тошни отиш билан талбиясини тўхтатади.

Биринчи тошни отиш билан «лаббайка» айтиш тўхтатилади. Биринчи куни тош отиш вақти ўша куннинг субҳи содиғидан бошлаб, то келаси куннинг субҳи содиғигачадир. Лекин ўша куни заволгача отиш – суннат.

Кимнинг узри бўлса, қуёш ботгунча отса бўлади. Тонг отгунга қадар отмаса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Қуёш ботгандан кейинга қолса, макруҳдир. Аммо аёл, қари, касал кишилар ва ёш болаларнинг қуёш ботгандан кейин отишлари афзалдир. Ҳозирги кунларда ҳаж қилувчилар сони тобора ортиб бормоқда ва айниқса, тош отиш жойлари одам энг кўп тўпланадиган ва тиқилинч бўладиган жойларга айланиб қолди. Чунки бир неча миллион одам қисқа вақт ичида, торгина жойда етти донадан тош отиши лозим. Шунинг учун ҳар бир инсон бу ишнинг нозиклигини ҳис қилиб, одоб билан, атрофдагиларга озор бермай ҳаракат этиши керак бўлади. Шу ҳолатни эътиборга олиб, уламоларнинг фатволари ила, тош отиладиган жой ҳозирги кунда икки қават қилинган. Иккинчи қаватдан отишнинг ҳеч камчилиги йўқ.

Тош отишга ўзининг қурби етмайдиган кишиларнинг (ёш болалар, касаллар, кексалар ё ҳомиладор аёлларнинг) ўрнига вакиллари тош отиб қўйса ҳам бўлади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: حَجَجْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَمَعَنَا النِّسَاءُ وَالصِّبْيَانُ، فَلَبَّيْنَا عَنْ الصِّبْيَانِ، وَرَمَيْنَا عَنْهُمْ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Жобир poзияллoҳy анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳаж қилдик, биз билан аёллар, ёш болалар бор эди. Ёш болаларнинг ўрнига талбия айтдик ва тош отдик».

Ибн Можа ва Термизий ривоят қилишган.

Мазкур узрли кишилар одам кўплиги сабабли издиҳомга кириб тош отишлари қийин. Агар вақт ўтиб кетса,  тош отишни қазо қилиб бўлмайди.

Узрли шахсдан вакил бўлган одам тош отиладиган ҳар бир жойга борганда аввал ўзиникини, кейин вакил қилган кишиникини отади. Аввал уч жойда ўзиникини отиб бўлиб, кейин вакил қилганнинг тошларини уч жойда алоҳида отишга ҳожат йўқ.

Кейин истаса, жонлиқ сўяди.

Ҳозиргача ҳажи васф қилинаётган шахс Ифрод ҳажга ният қилган ҳожидир. Бундай ҳожига жонлиқ сўймоқ вожиб бўлмайди. Бошқаларга вожиб бўлади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ فِي حَدِيثٍ مَشْهُورٍ عَنْ حَجَّةِ الْوَدَاعِ: ثُمَّ انْصَرَفَ إِلَى الْمَنْحَرِ، فَنَحَرَ ثَلَاثًا وَسِتِّينَ بِيَدِهِ، ثُمَّ أَعْطَى عَلِيًّا، فَنَحَرَ مَا غَبَرَ، وَأَشْرَكَهُ فِي هَدْيِهِ، ثُمَّ أَمَرَ مِنْ كُلِّ بَدَنَةٍ بِبَضْعَةٍ، فَجُعِلَتْ فِي قِدْرٍ، فَطُبِخَتْ، فَأَكَلَا مِنْ لَحْمِهَا، وَشَرِبَا مِنْ مَرَقِهَا. رَوُاهُ مُسْلِمٌ.

Жобир розияллоҳу анҳунинг Ҳажжатул вадоъ ҳақидаги машҳур ҳадисларида жумладан, қуйидагилар айтилган:

«Кейин бурилиб, қурбонлик сўядиган жойга бордилар. Бас, олтмиш учта(қурбонлик)ни ўз қўллари билан сўйдилар. Қолганларини Али сўйди. Ул зот уни қурбонликларига шерик қилдилар. Сўнгра амр қилиб, ҳар бир туядан бир оздан гўшт олдириб, қозонга солдириб, пиширтирдилар. Икковлари ундан еб, шўрвасидан ичдилар».

Муслим ривоят қилган.

Кейин сочини қисқартиради. Эркаклар учун сочни олдириш афзалдир.

Чунки Аллоҳ таоло:

ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ

«Албатта, Масжидул Ҳаромга, иншааллоҳ, омонликда, сочларингиз олинган, қисқартирилган ҳолда, қўрқмасдан кирасизлар» (Фатҳ сураси, 27-оят), деганида соч олдиришни аввал зикр қилган.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اللَّهُمَّ ارْحَمْ الْمُحَلِّقِينَ»، قَالُوا: وَالْمُقَصِّرِينَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «اللَّهُمَّ ارْحَمْ الْمُحَلِّقِينَ»، قَالُوا: وَالْمُقَصِّرِينَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «وَالْمُقَصِّرِينَ». رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Соч олдирганларга раҳм қилгин!» дедилар.

«Қисқартирганларни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.

«Аллоҳим! Соч олдирганларга раҳм қилгин!» дедилар.

«Қисқартирганларни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.

«Қисқартирганларни ҳам», дедилар».

Учовлари ривоят қилишган.

Бундан ҳаж ва умра қилган эркаклар сочларини олдиришлари афзал экани аён бўлади.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: لَمَّا رَمَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْجَمْرَةَ، وَنَحَرَ نُسُكَهُ، وَحَلَقَ، نَاوَلَ الْحَالِقَ شِقَّهُ الْأَيْمَنَ، فَحَلَقَهُ، ثُمَّ دَعَا أَبَا طَلْحَةَ الْأَنْصَارِيَّ فَأَعْطَاهُ إِيَّاهُ، ثُمَّ نَاوَلَهُ الشِّقَّ الْأَيْسَرَ، فَقَالَ: «احْلِقْ»، فَحَلَقَهُ، فَأَعْطَاهُ أَبَا طَلْحَةَ، فَقَالَ: «اقْسِمْهُ بَيْنَ النَّاسِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ. وَفِي رِوَايَةٍ: فَجَعَلَ يَقْسِمُ بَيْنَ مَنْ يَلِيهِ الشَّعْرَةَ وَالشَّعْرَتَيْنِ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тошни отиб, қурбонликларини сўйиб бўлганларидан кейин сартарошга ўнг томонларини тутдилар. У сочни олди. Кейин  Абу Толҳа Ансорийни чақириб, унга уни бердилар. Сўнгра сартарошга чап томонларини тутиб: «(Сочни) ол», дедилар. У сочни олди. Бас, у зот уни Абу Толҳага бердилар ва: «Уни одамларга тақсимлаб бер», дедилар».

Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда:

«Бас, у уни бир тола, икки толадан қилиб яқинидагиларга улаша бошлади», дейилган.

Ва унга аёллардан бошқа нарсалар ҳалол бўлади.

Яъни эҳромдалик чоғида ҳаром бўлган нарсалар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا رَمَى أَحَدُكُمْ جَمْرَةَ الْعَقَبَةِ، فَقَدْ حَلَّ لَهُ كُلُّ شَيْءٍ إِلَّا النِّسَاءَ». رَوَاهَ أَبُو دَاوُدَ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирингиз Ақаба тошини отса, батаҳқиқ, унга аёллардан бошқа барча нарса ҳалол бўлади», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Мана шуни «биринчи ҳалоллик» дейилади.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: كُنْتُ أُطَيِّبُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ، وَيَوْمَ النَّحْرِ قَبْلَ أَنْ يَطُوفَ بِالْبَيْتِ، بِطِيبٍ فِيهِ مِسْكٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳромга киришларидан олдин ва ҳайит куни Байтни тавоф қилишларидан олдин ичида миск бор хушбўйни суртдим».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Демак, биринчи ҳалолликда хушбўй нарса суртиш ҳам мумкин бўлар экан.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳил, деганда мийқот билан Ҳарамнинг орасидаги ерлар тушунилади. Мазкур кишилар Ҳарамнинг чегарасидан ҳаж ва умра учун эҳромсиз ўтишлари мумкин эмас. Аммо ўз давоми...

723 19:00 / 27.11.2025
. Абу Яъло .Муснад,ида Амрадан ривоят қилади .Оишанинг .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зуҳо намозини орасини салом билан бўлмасдан, тўрт давоми...

4045 19:00 / 09.03.2023
Савол. Билими йўқ бир кимса имомлардан бирортасига тақлид қилишни ўзига лозим тутмайди. Балки ўз эътиқодича, ҳар бир олимни муқтадо ва пешво деб билади. У ўз давоми...

3777 05:00 / 18.01.2017
Халқимизнинг динимизга қайтиш жараёнида бу масалага ҳам унча кўп бўлмаса ҳам, қайта эътибор кўзга ташланмоқда. Қадимда фиқҳ китобларида келган фароиз бобларидан давоми...

9143 05:00 / 17.01.2017