Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (94-дарс). Таҳорат одоблари

15:00 / 16.07.2020 5761 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш. 

Таҳорат – ибодат. Қиблага қараб ибодат қилиш қандай яхши!

2. Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш.

Ишлатилган сувлар бадан ёки кийимларга сачрамаслиги учун бундай ва бундан бошқа қулайликларга эга бўлиш жуда яхши. Мисол учун, совуқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп яхши бўлса, ўта иссиқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун таҳорат қилинадиган жой жуда қулай қилиб олинса, яхши бўлади.

3. Таҳорат қилишда узри бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик. 

Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аксар ҳолларда шундай қилганлар. Ибодатда мутавозеълик, ҳамма нарсани ўзи қилиш афзалдир.

4. Таҳорат пайтида гапирмаслик. 

Балки Аллоҳнинг зикри ва дуо билан машғул бўлиш.

5. Узуги бор одамлар уни қимирлатиб, остига сув етказиши.

6. Оғизга ва бурунга ўнг қўл билан сув олиб, бурунни чап қўл билан тозалаш – қоқиш.

7. Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасидан таҳорат қилиш.

8. Сувни исроф қилмаслик.

9. Ишлатиш осон бўлиши учун таҳорат суви солинган идишни ўнг томонга қўйиб олиш.

10. Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш.

11. Ҳар бир аъзони ювганда «Бисмиллаҳ»ни айтиб, дуо ўқиш.

12. Таҳорат қилиб бўлгандан кейин шаҳодат калимасини ва ривоятда келган дуони ўқиш.

عَنْ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَأُ فَيُحْسِنُ الْوُضُوءَ، ثُمَّ يَقُولُ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ وُضُوئِهِ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، إِلَّا فُتِّحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ الثَّمَانِيَةِ، يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: «اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ».

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра, таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Термизий эса:

«Аллоҳумма ижъалний минат таввабийна ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган. 

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мени тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин».

13. Таҳорат қилиб бўлгач, икки ракъат намоз ўқиш.

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ قَالَ: كَانَتْ عَلَيْنَا رِعَايَةُ الْإِبِلِ، فَجَاءَتْ نَوْبَتِي فَرَوَّحْتُهَا بِعَشِيٍّ، فَأَدْرَكْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَائِمًا يُحَدِّثُ النَّاسَ، فَأَدْرَكْتُ مِنْ قَوْلِهِ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهُ، ثُمَّ يَقُومُ فَيُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ مُقْبِلًا عَلَيْهِمَا بِقَلْبِهِ وَوَجْهِهِ إِلَّا وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизнинг туя боқиш вазифамиз бор эди. Менинг навбатим келиб қолди. Мен кечқурун уларни қайтариб келдим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тик туриб одамларга айтаётган гапларидан қуйидагиларни эшитиб қолдим:

«Қайси бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра қалби ва юзи ила юзланган ҳолида икки ракъат намоз ўқиса, албатта, унга жаннат вожиб бўлади».

Муслим ривоят қилган.

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис ҳижрий 150санада, имом Абу Ҳанифа вафот этган кунда дунёга келдилар. У киши арабларнинг машҳур Қурайш қабиласига давоми...

5968 14:37 / 27.02.2020
. ,. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким кечанинг охирида тура олмасликдан қўрқса, унинг давоми...

4768 18:00 / 10.06.2021
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда давоми...

3978 05:00 / 18.01.2017
Ҳар бир ошланмаган тери ошланса, пок бўлади. Фақат чўчқа ва одамнинг териси бундан мустасно.Бунда ошлашнинг барча турлари кўзда тутилган. Нима қилса ҳам терининг давоми...

5402 13:22 / 15.10.2020