Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (108-дарс). Оқава сувларни тозалагандан кейин улар ила покланиш ҳақида

13:00 / 29.10.2020 4215 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ҳамд бўлсин!

Ортидан Набий келмайдиган зот – саййидимиз ва Набийимиз Муҳаммадга салавоту салом бўлсин!

Аммо баъду:

Робитатул Оламил Исломийнинг Ислом Фиқҳи Академияси кенгаши ўзининг Маккаи Мукаррамада, 13 Ражаб, ҳижрий 1409 йил, душанба кунидан то 20 ражаб, ҳижрий 1409 йил, якшанба кунигача (милодий 1989 йил 19 февралдан 1989 йил 26 февралгача) бўлиб ўтган ўн биринчи мажлисида оқава сувларнинг тозалангандан кейинги ҳукми ҳақидаги саволни кўриб чиқди. У билан таҳорат ва ғусл қилиб, нопокликни кетказса бўладими? У билан нажосатни кетказса бўладими?

Кимёвий йўллар билан тозалаш бўйича шуғулланувчи мусулмон, адолатли, содиқлик ва омонатдорликда ишончли мутахассислардан сўраб-суриштирилганидан кейин, мазкур сувдан нажосатни кетказиш тўрт босқичда: сизилтириб, ҳаводан ўтказиб, микробларни ўлдириб ва хлор билан зарарсизлантириб амалга оширилиши маълум бўлди. Шундай қилиб, сувнинг таъмида, рангида ва ҳидида нажосатнинг асари қолмайди.

Кейин Академия қуйидаги қарорни қабул қилди:

Агар оқава сувлар зикр қилинган ва унга ўхшаш йўллар билан тозаланса ҳамда таъмида ҳам, рангида ҳам, ҳидида ҳам нажосатнинг асари қолмаса, пок сувга айланади. У билан бетаҳоратликни ва нажосатни кетказиш жоиздир. Бунга асос «Кўп сувга нажосат тушган бўлса, ўша нажосатнинг ундан кетиши ҳамда асари қолмаслиги ила у сув покланади», деган фиқҳий қоидадир.

Саййидимиз Муҳаммадга, оила аъзоларига ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин!

Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

 

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Мен истеҳоза бўламан, давоми...

4199 13:00 / 04.02.2021
Хамрнинг ҳаром қилинишидан кўзланган ҳикмат нима эди, хамрнинг ҳаром қилиниши тарихи қандай бўлган Хамрнинг ҳаром эканига қандай ҳужжатдалиллар бор Шу ва шунга давоми...

6846 05:00 / 04.03.2017
ТақдимИслом динининг илк даврларидан бошлаб ҳаром ва ҳалол бирбиридан ажратилган, фарқлари Аллоҳ ва унинг Расули томонидан баён қилиб берилган эди. Бироқ, давоми...

14620 05:00 / 19.01.2017
Сафарнинг зидди ҳазардир. .Ҳазар, дегани сафар бўлмаган ҳолат, ҳозир турган ҳолат деганидир. Сафар ва ҳазар қазо намозни ўзгартирмаслиги қазо намозни ўқиш давоми...

3353 19:00 / 29.09.2023