Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (203-дарс) Намозда таҳорат кетиб қолса

00:00 / 04.11.2022 4220 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

مُصَلٍّ سَبَقَهُ الْحَدَثُ تَوَضَّأَ وَأَتَمَّ، وَلَوْ بَعْدَ التَّشَهُّدِ، وَالْاِسْتِئْنَافُ أَفْضَلُ.

Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетса, дарҳол таҳорат қилиб, намозини охирига етказади. Гарчи ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам. Янгидан бошлаш афзалдир. 

وَالْإِمَامُ يَسْتَخْلِفُ، يَجُرُّ آخَرَ إِلَى مَكَانِهِ، ثُمَّ يَتَوَضَّأُ وَيُتِمُّ الصَّلَاةَ ثَمَّةَ، أَوْ يَعُودُ كَالْمُنْفَرِدِ إِنْ فَرَغَ إِمَامُهُ، وَإِلَّا عَادَ، وَكَذَا الْمُقْتَدِي.
وَلَوْ جُنَّ الْمُصَلِّي، أَوْ أُغْمِيَ عَلَيْهِ، أَوْ احْتَلَمَ، أَوْ قَهْقَهَ، أَوْ أَحْدَثَ عَمْدًا، أَوْ أَصَابَهُ بَوْلٌ كَثِيرٌ، أَوْ شُجَّ فَسَالَ الدَّمُ، أَوْ ظَنَّ أَنَّهُ أَحْدَثَ، فَخَرَجَ مِنَ الْمَسْجِدِ، أَوْ جَاوَزَ الْصُفُوفَ خَارِجَهُ ثُمَّ ظَهَرَ طُهْرُهُ: فَسَدَتْ صَلَاتُهُ. وَلَوْ لَمْ يَخْرُجْ، أَوْ لَمْ يُجَاوِزْ بَنَى. وَبَعْدَ التَّشَهُّدِ إِنْ عَمِلَ مَا يُنَافِيهَا تَمَّتْ، وَتَفْسُدُ صَلَاةُ الْمَسْبُوقِ.
وَإِنْ وُجِدَ هُنَا رُؤْيَةُ الْمُتَيَمِّمِ الْمَاءَ وَنَحْوُهُ، فَسَدَتْ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ، لِفَرْضِيَّةِ الْخُرُوجِ بِصُنْعِهِ، لَا عِنْدَهُمَا.


Бу ҳолда имом ўринбосар қўяди. Бошқани ўз жойига тортади. Сўнгра таҳорат қилиб, ўша ерда намозини тамомлайди ёки якка намозхонга ўхшаб жойига қайтади. (Ўрнига қолдириб кетган) имоми (намозидан) фориғ бўлган бўлса, (ўзи намозини тугатиб олади). Бўлмаса, қайтиб кел(иб унга иқтидо қил)ади. Муқтадий ҳам шунга ўхшайди.

Агар намозхон жинни бўлиб қолса, ҳушидан кетса, эҳтилом бўлса, қаҳқаҳа билан кулса, қасддан таҳоратини кетказса, унга кўп пешоб етса, боши ёрилиб, қон оқса ёки таҳорати кетганини гумон қилса‑ю, кейин таҳорати кетмагани аён бўлса, намози бузилади. Агар (масжиддан) чиқмаган ёки ўтмаган бўлса, намозини давом эттиради. 

Агар имом ташаҳҳуддан кейин намозга тўғри келмайдиган амални қилса, намози тамом бўлади. Лекин кейин келиб қўшилганники бузилади. 

Ташаҳҳуддан кейин таяммумли киши сувни кўриб қолса ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлса, Абу Ҳанифа «Намоздан чиқиш намозхоннинг амали ила бўлиши шарт», деганлари учун у кишининг наздида намоз бузилади. Икковларининг наздида бузилмайди. 

Оз бўлса ҳам, намозда таҳорат кетиб туриши бор. Гоҳида имомнинг таҳорати кетса, гоҳида муқтадийнинг таҳорати кетади. Бундай ҳолатда нима қилиш керак? Юқоридаги матнда бу масала атрофлича муолажа қилинди. Лекин уни яхшилаб шарҳ қилинмагунича аниқ англаб олиш қийин. Келинг, шу муаммони ечишга ҳаракат қилайлик.

Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетса, дарҳол таҳорат қилиб, намозини охирига етказади.

Мисол учун, намозхоннинг бурни қонаб кетди. Намоз ичида намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетиб қолиши самовий бетаҳоратлик дейилади. Бундай пайтда у дарҳол таҳорат қилади ва намозини келган жойидан давом эттиради. Агар у таҳоратини янгилаб келгунича бирор зикрни айтса ҳам намози бузилади.


«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Осмон, булоқ ва қудуқнинг суви ушрийдир. Мазкур сувларга биров эга бўлмагани учун шундай дейилган. Улар ўзлари оқадиган ёки чиқадиган ерлар ушрий бўлгандагина, давоми...

2513 19:00 / 31.01.2025
. Ибн Абу Шайба, Таҳовий ва Насоий қилган ривоятда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар.Қачонки жаноза ўтиб кетишидан қўрқсанг ва таҳоратинг давоми...

4863 13:00 / 03.12.2020
Бисмиллоҳир роҳманир роҳим.Инсонни илму ирфон ила мукаррам қилган ва унга баённи ўргатган Аллоҳга ҳамдалр бўлсин Инсу жиннинг саййиди бўлмиш зотга Аллоҳ салоту давоми...

5843 05:00 / 18.01.2017
1. Зоҳирур ривоя.Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг кучли қавллари.2. Имом.Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи.3. Шайхони ndash Икки шайх.Имом давоми...

5841 13:30 / 14.05.2020