Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (145-дарс) Азоннинг маъноси

17:00 / 15.07.2021 5137 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азоннинг зикри Қуръони Каримда келгандир.

Аллоҳ таоло Жумуъа сурасида:


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

  

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир», деган (9-оят).

Ва яна:

وَإِذَا نَادَيْتُمْ إِلَى الصَّلاَةِ اتَّخَذُوهَا هُزُوًا وَلَعِبًا ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لاَّ يَعْقِلُونَ

«Агар намозга нидо қилсангиз, уни эрмак ва ўйин қилишади», деган (Моида сураси, 58-оят).

Ушбу икки оятдаги «нидо»дан мурод азон экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Демак, азон Қуръонда зикр қилинган нарса экан.

«Азон» луғатда «билдириш» деган маънони англатади.

Шариатда эса фарз намознинг вақтини махсус қавл ила билдиришга «азон» дейилади.

Азон айтиш ҳижрий биринчи санадан бошланган. Аввал бошда мусулмонлар масжидда тўпланишар, намоз вақтини кутиб ўтиришар, вақт бўлганда эса намоз ўқир эдилар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг айтишларича, насороларнинг зангига ўхшаш занг чалиш ёки яҳудийларнинг дудига ўхшаш дуд чалиш маслаҳат қилинган ҳоллар ҳам бўлган.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарам доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларининг қаламига мансуб ушбу .Мазҳабсизлик ndash Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир, давоми...

6334 05:00 / 07.03.2017
. .Унинг суннатлари эса икки қўлини ва фаржини ювмоғи ҳамда нажосатни кетказмоғи. Сўнг икки оёғини қолдириб таҳорат қилмоғи. Кейин баданига уч марта давоми...

5429 13:02 / 20.08.2020
. Аллоҳ таоло.Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир. Агар бундан кўп давоми...

3707 09:05 / 11.09.2019
. Садақаи фитр буғдойдан, ундан олинадиган нарсалардан ва майиздан ярим соъ берилади. Хурмо ёки арпадан бир соъ берилади. Буғдойдан икки мун1 берса ҳам давоми...

1713 19:00 / 08.05.2025