Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Садақаи фитр | Фиқҳ дарслари (327-дарс)

19:00 / 08.05.2025 1675 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

الْفِطْرَةُ مِنْ بُرٍّ وَمَا يُتَّخَذُ مِنْهُ، وَمِنْ زَبِيبٍ نِصْفُ صَاعٍ، وَمِنْ تَمْرٍ أَوْ شَعِيرٍ صَاعٌ، وَجَازَ مَنَوَانِ بُرًّا.

Садақаи фитр буғдойдан, ундан олинадиган нарсалардан ва майиздан ярим соъ берилади. Хурмо ёки арпадан бир соъ берилади. Буғдойдан икки мун[1] берса ҳам бўлади.

«Фитр садақаси» ва «фитр закоти» ҳамда «садақа» ва «закот» сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатилаверади.

Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади. У садақа Рамазондан фитр(оғиз очиқлиги)га чиқиш муносабати ила берилгани учун ҳам «фитр садақаси» номини олган.

Садақаи фитр ҳижрий иккинчи санада жорий қилинган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади.

Фитр садақаси шариатга киритилишига қуйидаги оят ва ҳадислар далилдир.

Аллоҳ таоло:

ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ

«Дарҳақиқат, ким покланса, зафар топадир... ва Робби исмини зикр қилса ва намоз ўқиса», деган (Аъло сураси,  14-15-оятлар).

عَنْ كَثِيْرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، عَنْ أَبِيْهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ عَنْ هَذِهِ الْآيَةِ، فَقَالَ: «نَزَلَتْ فِي زَكَاةِ الْفِطْرِ». رَوَاهُ ابْنُ خُزَيْمَةَ.

Касир ибн Абдуллоҳдан, отасидан, бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралган эди,  «Фитр садақаси ҳақида нозил бўлган», дедилар».

Ибн Хузайма ривоят қилган.

Юқорида зикр қилинган оят фитр садақасининг вожиблиги ҳақидадир. Фитр садақасининг вожиблиги Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан баён қилинганидан кейин ҳеч қандай гап-сўзга ўрин қолмайди.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

[1] Мун ­– икки ироқий ратлга тенг бўлиб, ҳозирги  ўлчовда 815,39 граммга тенг.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча халқларда қадимдан ўтган улуғ кишиларни, машҳур кунларни, воқеаларни ёки бошқа муносабатларни эслаш, қадрлаш учун байрам қилиш одат тусига кирган. Ана шу давоми...

7808 05:00 / 04.03.2017
Мерос масаласида улушлар йиғиндиси махраждан кам бўлиб қоладиган ҳолатлар ҳам бор. Бунда мерос умумий махражга бўлинса, ҳақдорлар ўз улушларини олгандан сўнг яна давоми...

2293 11:00 / 13.04.2020
. . . . . Харож ва ушр еридан топилган тилла ва унга ўхшаш маъдандан бешдан бир олинади. Бешдан бирдан қолгани, агар давоми...

1911 19:00 / 05.12.2024
Рўза тутиш уч ҳолатда лозим бўлади 1. Рамазон ойига кириш билан унинг рўзасини тутиш фарз бўлади. 2. Каффоратлар лозим бўлиши ила. Мусулмон киши бировни хато ила давоми...

1534 19:00 / 03.07.2025