Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (151-дарс) Азон ва иқома орасидаги дуо рад қилинмайди

17:00 / 26.08.2021 5013 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «الدُّعَاءُ لَا يُرَدُّ بَيْنَ الْأَذَانِ وَالْإِقَامَةِ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Азон ва иқома орасидаги дуо рад қилинмас», дедилар».

«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.

Ушбу вақт дуо тўсиқсиз қабул қилинадиган вақтлардан биридир, чунки бу вақт шарафли вақтдир. Шунинг учун ҳам азон билан иқоманинг орасида чин қалбдан, қабул бўлишига тўла ишониб, шартларини келтириб дуо қилиш лозим.

عَنْ أَبِي الشَّعْثَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ أَبِي هُرَيْرَةَ فِي الْمَسْجِدِ، فَخَرَجَ رَجُلٌ حِينَ أَذَّنَ الْمُؤَذِّنُ لِلْعَصْرِ، فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: أَمَّا هَذَا فَقَدْ عَصَى أَبَا الْقَاسِمِصلى الله عليه وسلم. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Абу Шаъсоа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан масжидда бирга эдик. Муаззин асрга азон айтганидан кейин бир одам чиқиб кетди. Шунда Абу Ҳурайра:

«Аммо мана бу, батаҳқиқ, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлди», деди».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

عَنِ الْمَسْعُودِيِّ قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا كُنْتُمْ فِي الْمَسْجِدِ فَنُودِيَ بِالصَّلَاةِ فَلَا يَخْرُجْ أَحَدُكُمْ حَتَّى يُصَلِّيَ. رَوَاهُ أَحْمَدُ.

Масъудийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Масжидда бўлсаларингиз-у, намозга азон айтилса, бирортангиз ҳам то намозни ўқимагунича чиқмасин», дедилар».

Аҳмад ривоят қилган.

Азон ва иқоманинг шартлари:

1. Вақт кирган бўлиши шарт.

2. Араб тилида бўлиши шарт.

3. Жамоанинг баъзи одамлари эшитиши, ёлғиз ўзи учун айтаётган бўлса, ўзи эшитиши керак.

4. Лафзларни тартиб билан, кетма-кет айтиш лозим.

5. Бир киши айтиши шарт. Азоннинг ярмини бир киши, қолганини бошқа киши айтса бўлмайди.

6. Муаззин мусулмон, оқил, оқ-қорани ажратадиган ва эркак бўлиши шарт.

Аёл киши, мажнун, ёш бола, кофир, маст, хунаса, жунуб, бетаҳорат ва фосиқлар азон айтмайдилар.

Азоннинг суннатлари:

1. Муаззин гўзал овозли бўлиши, баланд овоз билан азон айтиши.

2. Минорада ёки шунга ўхшаш баланд ерда тик туриб азон айтиш.

3. Муаззин ҳур, балоғатга етган, солиҳ, омонатли ва намознинг вақтини яхши биладиган бўлиши.

4. Муаззин пок ва таҳоратли бўлиши лозим.

5. Муаззин кўзи очиқ киши бўлиши керак.

6. Муаззин икки бармоғини икки қулоғига киритиб азон айтиши лозим.

7. Муаззин азонни шошилмасдан, аниқ ва дона-дона қилиб айтади.

8. Азон ва иқомани қиблага қараб айтади.

9. Азонни савоб учун айтиш керак.

Азоннинг мустаҳаблари:

1. «Ҳайя ъала»ларни айтаётганда юзини ўнгга ва чапга буриш.

2. Азондан кейин, одамлар тўпланиб олгунча, иқомани айтмай туриш. Шом намозида азондан кейин уч қисқа оят тиловат қилгунча вақт турилади, холос.

3. Азон билан иқома орасида «Вақти намоз» ёки «Қомат» каби тасвийб лафзларини айтиб, одамларни яна бир бор огоҳлантириб қўйиш.

4. Муаззин азонни айтиб бўлгунича тингловчилар ўринларидан турмасликлари керак. Чунки азонни эшитиб туриб юришда шайтонга ўхшашлик бор.

Азоннинг макруҳлари:

1. Азоннинг суннатларидан бирини тарк қилиш макруҳ.

2. Азонни оҳангга солиб, чўзиб айтиш макруҳ.

3. Азонни юриб айтиш макруҳ.

4. Муаззинга салом бериш макруҳ.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола.Бобо, дейилганда отанинг отаси ва катта отаси тушунилади. .Момо, дейилганда эса отанинг онаси, онанинг онаси ва уларнинг оналари тушунилади. давоми...

3477 10:30 / 09.12.2019
. . . . Мусулмон, тоҳир пок, балоғатга етган, зулм ила қатл қилинган, ўша қатл ила мол вожиб бўлмаган ва тириклик ҳукмлари давоми...

3177 19:00 / 02.05.2024
Намозда уни адо қилиш учун шариатда кўрсатилган кайфиятга хилоф нарса содир бўлса, у бузилади ёки бошқача қилиб айтганда, ботил бўлади. Бу вақтда намозни қайта давоми...

2144 00:00 / 03.12.2022
Маълумки, Ҳанафий мазҳабига оид китоблар бир хил мартабада эмас. Бу китоблар уч даражага бўлинади.Биринчи даража.Бу даражадаги китоблар .Усул, деб аталади.Улар яна давоми...

4535 13:30 / 30.04.2020