Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (157-Дарс) Қибла қайси тарафда биласизми?

17:39 / 21.10.2021 5707 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиблага юзланиш намознинг шартларидандир. Аммо баъзи узрли вақтда юзланмаса ҳам бўлар экан.

Хавфдаги кишининг қибласи қудрати етган тарафидир. 

Бир кишига душманнинг ҳужум қилиб қолиши таҳдид солиб турибди. У душман тарафга қараб намоз ўқиши жоиз. Айни дамда унга қудрати етган тарафи қибла бўлади. 

Қиблани биладиган одам топилмаса, ижтиҳод қилади. Ижтиҳодида хато қилган одам намозни қайта ўқимайди. 

عَنْ عَامِرِبْنِ رَبِيعَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَكُنَّامَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه 
وسلم فِي سَفَرٍفِي لَيْلَةٍ مُظْلِمَةٍ،فَلَمْ نَدْرِ أَيْنَالْقِبْلَةُ، فَصَلَّىكُلُّ رَجُلٍ مِنَّاعَلَى حِيَالِهِ،
 فَلَمَّاأَصْبَحْنَا ذَكَرْنَاذَلِكَ لِلنَّبِيِّ r،فَنَزَلَ      رَوَاهُالتِّرْمِذِيُّ

 

Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан зулматли кечада сафарда эдик. Қибла қайси тарафда эканини била олмадик. Биздан ҳар бир киши ўз билганича қараб намоз ўқиди. Тонг оттирганимиздан кейин буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдик. Бас, «Қаёққа юзлансангиз, Аллоҳнинг юзи ўша ерда» ояти нозил бўлди». 

Термизий ривоят қилган.

Демак, ояти карима саҳобаи киромларнинг ижтиҳод қилиб, қиблага юзландим, деб қилган уринишларини тасдиқлаб нозил бўлган.

Булут ва зулмат туфайли ҳамда бошқа сабабларга кўра қиблани аниқлай олмаган киши ўзича ижтиҳод қилиб, намоз ўқиб бўлганидан кейин қибла бошқа томонда экани аён бўлиб қолса, кўпчилик уламоларнинг фикрича, намозини қайта ўқимайди. Ҳанафий мазҳаби ҳам шу фикрга қўшилган.

Балки ижтиҳод қилмай, тўғри юзланган одам қайта ўқийди.

Бир одам қибла қаёқда эканини аниқ билмас эди. Ижтиҳод қилмай, намозни ўқиб юборди. Кейин намоз ўқиётганида қиблага тўғри қараб ўқиётгани аён бўлди. Бас, намозини қайтадан ўқийди. Агар намозни ўқиб бўлганидан кейин аён бўлса, қайта ўқимайди. 

Намоз ўқиётганида фикри ўзгариб қолса, айланиб олади. 

Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ҳадисдир:

عَنِ ابْنِعُمَرَ رَضِيَ اللهُعَنْهُمَا قَالَبَيْنَاالنَّاسُ فِي صَلَاةِالصُّبْحِ بِقُبَاءٍ إِذْجَاءَهُمْ آتٍ فَقَالَإِنَّ رَسُولَ اللهِصلى الله عليه 
وسلم قَدْ أُنْزِلَعَلَيْهِ اللَّيْلَةَ، وَقَدْأُمِرَ أَنْ يَسْتَقْبِلَالْكَعْبَةَ فَاسْتَقْبِلُوهَا، 
وَكَانَتْ وُجُوهُهُمْإِلَى الشَّامِ فَاسْتَدَارُوا إِلَى الْكَعْبَةِرَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّاالتِّرْمِذِيَّ

 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 

 «Одамлар Қубода бомдод намозида эдилар. Тўсатдан бир киши келиб:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу кеча (Қуръон оятлари) нозил бўлди. У зот Каъбага юзланишга буюрилдилар, сиз ҳам юзланинг», деди.

Улар Шомга юзланиб туришган эди, Каъбага бурилишди».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Имомининг юзланган тарафини билмаса, зарар қилмайди. 

Биров ўта зулматли кечада имомга иқтидо қилиб намоз ўқиди. Аммо имоми қай тарафга юзланганини билмай, ўзи ижтиҳод қилиб бошқа тарафга қараб ўқиса, намози тўғри бўлади.

Аммо ундан олдинга ўтиб кетгани ва унга хилоф қилаётганини билиши зарар қилади.

Яъни иқтидо қилувчи имомидан олдинга ўтиб кетганини ёки имоми юзланган тарафга хилоф қилиб намоз ўқиётганини билса, намози дуруст бўлмайди.

 

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон халқларнинг доимий равишда фатвога эҳтиёжлари тушиб туради. Халқ оммасини уламолар билан боғлаб турадиган кучли омиллардан бири ҳам фатводир. давоми...

6477 17:00 / 14.07.2019
.Истинжо, луғатда .ахлатни кетказиш, деганидир. Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва шунга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга давоми...

4712 16:27 / 08.04.2021
биринчи мақола . Ҳайзнинг озидан кам бўлган ёки дастлаб ҳайз кўрувчининг ҳайзидан зиёда бўлган ndash у ўн кундир, ndash ёки дастлаб нифос кўрувчининг давоми...

4815 13:30 / 25.02.2021
.Таяммум, сўзи луғатда .қасд қилиш, маъносини билдиради.Шариатда эса.Аллоҳга қурбат ниятида покловчи тупроқ моддасини махсус сифат ила икки қўл ҳамда юзга суртиш давоми...

5050 13:00 / 19.11.2020